Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
Таянч сўз ва иборалар Бюджет ташкилоти, нотижорат ташкилот, харажатлар сметаси, якка (индивидуал) смета, жамланма смета, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета, марказлашган тадбирлар учун смета, вақтинчалик харажатлар сметаси, доимий смета, штатлар жадвали, харажат меъёрлари, нормативлар, лимитлар, марказлаштирилган бухгалтерия, смета тузиш учун буюртмалар, харажатларнинг ўртача меъёрлари, харажат гуруҳлари, харажат моддалари, маълумотнома-билдиришнома. Такрорлаш учун саволлар 1. Бюджет ташкилотларини харажатлар сметаси асосида молиялаштиришнинг мазмуни ва хусусиятларини тушунтириб беринг. 2. Харажатлар сметасининг мазмуни ва аҳамияти нимада? 3. Бюджет ташкилотлари харажатларини режалаштиришда сметаларнинг қайси турлари қўлланилади ва уларга хос хусусиятлар нималардан иборат? 4. Қайси ҳолатларда вақтинчалик харажатлар сметасидан фойдаланилади? 5. Бюджет ташкилотларида харажатларни режалаштиришни 115 тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжатларни санаб ўтинг. 6. Амалиёт таҳлили асосида бюджет соҳасида смета асосида режалаштириш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш йўлларини айтинг. 7. Бюджет ташкилотлари харажатлар сметаси ва штат жадвалини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида гапириб беринг. 8. Бюджет ташкилотлари харажатлар сметасига ўзгартиришлар ва тузатишлар киритиш тартиби қандай? 9. Бюджет ташкилотлари сметаларига киритилган ўзгаришлар Ғазначиликда қандай тартибда рўйхатга олинади? 10. Маълумотнома-билдиришнома нима, у қандай тузилади ва ишлатилади? Мустақил ўрганиш учун топшириқлар 1. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчи бошқа муассасалар харажатларини амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини тузиб чиқинг ва уларнинг қисқача шарҳини келтиринг. 2. Бюджет ташкилотлари харажатларини режалаштириш, Ғазначиликда улар харажатлари тўловини амалга ошириш, сметаларга киритилган ўзгаришларни Ғазначиликда рўйхатга олиш тартибини акс эттирувчи слайдлар яратинг ва уларни умумлаштириб тақдимот тайёрланг. Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling