Тошкент молия институти


Таълим муассасаларида ўқишдан тушадиган маблағлар


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

Таълим муассасаларида ўқишдан тушадиган маблағлар ҳисоби 
тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат 
бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига 
(2146-сон йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ очиладиган 4009 – маблағ 
манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади. Ушбу шахсий ғазна 
ҳисобварақларидан маблағларни сарфлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлигида 2013 йил 26 февралда 2431-сон билан рўйхатга олинган “Олий 
ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-
контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби 
тўғрисидаги Низом”га мувофиқ амалга оширилади. Ўқитишнинг тўлов-
контракт шакли бўйича тўловлар қонунчиликда белгиланган миқдор ва 
муддатларда ундирилади. Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича 
тўловлар уларнинг ота-оналари ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи 
шахслар томонидан нақд пул орқали ёки пул кўчириш орқали ўзларининг 
иш ҳақлари ҳисобидан ёки банк пластик карточкалари орқали ва тўловни 
амалга оширувчи учинчи (юридик) шахслар томонидан пул кўчириш йўли 
билан амалга оширилиши мумкин. Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли 
бўйича нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни ғазначилик 
бўлинмалари томонидан қайтариш бюджет ташкилотларининг ёзма 
мурожаатларига ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган тўлов 
ҳужжатларига асосан амалга оширилади. Ўқитишнинг тўлов-контракт 
шаклидан тушадиган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси 
тузилади ва 2157 - “Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида турувчи 
ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб 
чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” 
талаблари асосида тегишли молия органларида харажатлар сметаси учун 
белгиланган муддатларда ва тартибда рўйхатдан ўтказилади. 
Ўқитишнинг контракт шаклидан тушган маблағлар олий таълим 
муассасаси даромадига киритилади ҳамда белгиланган тартибда 
тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида қуйидагиларга 
сарфланади: 

олий таълим муассасаларининг ишлаб чиқаришдан ажралган 
ҳолда контракт асосида таълим олаётган талабаларига (хорижий 
талабалардан ташқари) стипендиялар тўлашга; 

олий таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи ва унга 
тенглаштирилган тўловлари, шунингдек ягона ижтимоий тўловлар бўйича 
харажатларни тўлашга; 

олий таълим муассасаларида бино ва иншоотларни сақлаш ҳамда 
коммунал хизматлар бўйича харажатларни тўлашга; 


190 

мавжуд кредитор қарзларни узишга; 

ўқув-лаборатория бинолари, талабалар турар жойлари ҳамда 
бошқа бино ва иншоотларни, асбоб-ускуналарни жорий ва капитал 
таъмирлашга, олий таълим муассасасининг ҳудудини ва атрофини 
ободонлаштиришга, шунингдек қурилиш-тиклаш ишларига; 

ўқув, илмий-тадқиқот ва лаборатория жиҳозлари, юмшоқ ва 
қаттиқ инвентарлар, мебеллар, ўқитишнинг техник воситалари, компьютер 
техникаси ва уларнинг еҳтиёт ҳамда бутловчи қисмларини, керакли 
материалларни ва бошқаларни сотиб олиш ҳамда таъмирлашга; 

олий таълим муассасаси Ахборот-ресурс маркази (кутубхона) 
фондини тўлдиришга; 

“Маънавият ва маърифат” тадбирлари, “Универсиада” ва 
“Баркамол авлод” спорт тадбирлари, “Ниҳол” ижодий фестивалларини 
ўтказишга; 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
“Истеъдод” 
жамғармаси йўналиши бўйича хорижий олий ўқув юртларида истиқболли 
ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировка 
ўташларига; 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати қарорлари 
асосида вазирлик ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат 
бюджетидан ташқари жамғармаларига ажратмаларни амалга оширишга

олий 
таълим 
муассасалари 
ходимларини 
моддий 
рағбатлантиришга (устама, мукофот) ва уларга моддий ёрдам кўрсатишга; 

олий таълим муассасалари талабаларини ижтимоий муҳофаза 
қилиш доирасида бир йилда бир талабага энг кам иш ҳақининг олти 
баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда бирйўла моддий ёрдам кўрсатишга; 

олий таълим муассасаси фаолиятини амалга оширишни 
таъминлаш учун зарур бўлган бошқа харажатларни қоплашга. 
Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича тўловлар шахсий ғазна 
ҳисобварақларидан юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш 
ва тўловларни амалга ошириш “Давлат бюджетининг ғазна ижроси 
қоидалари”га 
мувофиқ 
амалга 
оширилади. 
Бунда, 
бюджет 
ташкилотларининг етказиб берувчилар билан ўрнатилган тартибда 
тузилган шартномалари, молия органларида рўйхатдан ўтказилган 
харажатлар сметаси доирасида ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга 
олинади. 
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитишнинг 
тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларнинг бўш қисмини 
Ўзбекистон Республикасининг молиявий барқарор ва тўлов қобилияти 
юқори бўлган банкларининг депозит ҳисобварақларига танлов асосида 
жойлаштиришлари мумкин. Бунда пул маблағларини банк депозитларига 
жойлаштириш бўйича шартномалар қуйидаги тартибда тақдим этилади: 

тўловлар жадвали; 


191 

тарафларнинг камида бирининг юридик хизмати ёки жалб 
қилинган адвокатлари томонидан имзоланган шартноманинг икки асл ва 
бир кўчирма нусхаси, агар шартнома суммаси қонун ҳужжатларида 
белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдоридан ошмаса, у 
ҳолда шартномаларнинг икки асл нусхаси томонлардан бирининг юридик 
хизмати ёки жалб қилинган адвокат томонидан имзоланган бўлиши лозим, 
агар шартнома суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш 
ҳақининг 200 баравари миқдоридан ошса, у ҳолда юрист ёки жалб 
қилинган адвокат томонидан имзоланган шартномага қўшимча равишда 
томонлардан бирининг юридик хизмати ёки жалб қилинган адвокат 
хулосаси илова қилиниши лозим; 

молиявий барқарор ва тўлов қобилияти юқори бўлган банкларни 
танлаш бўйича ўтказилган танлов савдолари баённомаси нусхаси. 
Олинган фоиз даромадлари олий таълим муассасасининг 
ўқитишнинг контракт шаклидан тушган маблағлари даромадлар ва 
харажатлар сметасига киритилади ҳамда ўқитишнинг контракт шаклидан 
тушган маблағлар сарфи йўналишлари бўйича сарфланади. 
Етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар (унга қўшимча ва 
ўзгартиришлар билан) тўғри расмийлаштирилиши, шартнома билан бирга 
Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги 
ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик бюджетдан 
маблағ олувчилар зиммасига юклатилади. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling