Тошкент молия институти


Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича 
ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар бўйича шахсий ғазна 
ҳисобварақлари ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар 
даражаси таснифига (2146-сон йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ 
очиладиган 4007 – маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда 


187 
юритилади. Ушбу бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва 
харажатлар сметаси тузилмайди. 
Ходимларнинг овқатланганлиги учун тўловлар ходимларнинг иш 
ҳақидан ундирилган ҳолда маблағларни бир шахсий ғазна ҳисобварағидан 
иккинчи шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш билан ёки ходимларнинг 
ўзлари томонидан банк муассасалари орқали нақд пулда ёки пластик 
карточкалари орқали амалга оширилиши мумкин. 
Ходимларнинг овқатланганлиги учун нотўғри ёки ортиқча келиб 
тушган маблағларни Ғазначилик бўлинмалари томонидан қайтариш 
бюджет ташкилотларининг ёзма мурожаатларига ва ўрнатилган тартибда 
расмийлаштирилган тўлов ҳужжатларига асосан амалга оширилади. 
Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-
китоблардан тушадиган тушумлар бюджетдан маблағ олувчилар 
томонидан мақсадли равишда ходимларни овқатлантириш учун 
йўналтирилади. 
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича 
юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни 
амалга ошириш “Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидалари”га 
мувофиқ амалга оширилади. Бунда, бюджет ташкилотларининг озиқ-овқат 
маҳсулотларини ҳарид қилиш бўйича етказиб берувчилар билан 
ўрнатилган тартибда тузилган шартномалари, Ғазначилик бўлинмасиинг 
масъул ходими томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асл 
нусхалари ва кўчирма нусхасининг барча варақларига “Шартнома бўйича 
тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағидаги қолдиқ доирасида амалга 
оширилади” деган изоҳ билан унга бириктирилган “Ҳисобга олинди” 
штампини қўйиш, имзолаш ва “Ғазначилик” дастурий мажмуига киритиш 
ва ҳисобга олинган рақам ва санаси кўрсатилиб, уларни ғазначилик 
бўлинмасининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқлаш орқали ҳисобга 
олинади. Етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун тўловлар 
маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-
фактура) асосида, рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар ва тегишли 
4007 – маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварағидаги мавжуд қолдиқлар 
доирасида амалга оширилади. 
Бюджет ташкилотларининг ходимлардан, улар ишлаётган жойида 
овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар шахсий 
ғазна ҳисобварағи ҳисобидан товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан 
тузилган шартномалар (унга қўшимча ва ўзгартиришлар билан) тўғри 
расмийлаштирилиши, шартнома билан бирга ғазначилик бўлинмасига 
тақдим 
этилаётган 
ҳужжатларнинг 
ҳаққонийлиги 
ва 
улардаги 
маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик бюджетдан маблағ 
олувчилар зиммасига юклатилади.

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling