Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

Тиббиёт 
муассасаларини 
моддий 
рағбатлантириш 
ва 
ривожлантириш жамғармаси. Тиббиёт муассасаларини ривожлантириш 
жамғармаси маблағлари ҳисоби тегишли молия органлари томонидан 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва 
бюджетлар даражаси таснифига (Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда 
2146-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бюджет 
таснифини қўллаш бўйича йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ 
очиладиган 4003–маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда 
юритилади. Бунда, ходимларни моддий рағбатлантириш ва моддий-
техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари учун алоҳида шахсий ғазна 
ҳисобварақ очилади. 
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш 
жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам юридик мажбуриятларни қабул 
қилиш чекланмайди, молиявий мажбуриятларни қабул қилиш эса илгари 
қабул қилинган юридик мажбуриятлар суммалари доирасида амалга 
оширилади. 
Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харажатлар 
қабул қилинган юридик ва молиявий мажбуриятлар ҳамда тегишли шахсий 
ғазна ҳисобварағидаги маблағлар қолдиқлари доирасида амалга 
оширилади. Пулли даволаш ва хизмат кўрсатиш ҳисобига тушадиган 
маблағлар эса Бюджет таснифининг маблағлар манбаси ва бюджетлар 
даражаси таснифи бўйича 4014 - “Тақсимланиши кўзда тутилган 
тушумлар” коди билан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим 
қилинади. 
Мазкур шахсий ҳисобварақдан белгиланган тартибда даволаш ва 
хизматлар кўрсатишнинг таннархи қоплангандан сўнг маблағларнинг 
қолган қисми мос равишда ходимларни моддий рағбатлантириш ва 
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича очилган шахсий ғазна 
ҳисобварақларига алоҳида ўрнатилган фоизлар бўйича йўналтирилади. 
Бунда, тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган умумий бюджет 
маблағларининг 5 фоизигача қисми ҳамда пулли даволаш ва хизматлар 
кўрсатишдан тушган тушумнинг даволаш ва хизматлар кўрсатишнинг 
таннархи қоплангандан сўнг қолган қисмини моддий рағбатлаштириш ва 
моддий-техника базани мустаҳкамлаш жамғармасига ўтказиш, тиббиёт 
муассасаларининг ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилган юридик 
мажбуриятларни рўйхатга олиш учун сўровнома ва ўрнатилган тартибда 
расмийлаштирилган ғазна мемориал ордерлари асосида Ғазначилик 
бўлинмалари томонидан амалга оширилади. 
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш 
жамғармаси маблағлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни 
рўйхатга олиш ва тўловлар “Давлат бюджетининг ғазна ижроси 
қоидалари”га 
мувофиқ 
амалга 
оширилади. 
Бунда, 
бюджет 
ташкилотларининг товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан 
ўрнатилган тартибда тузилган шартномалари, Ғазначилик бўлинмасининг 


183 
масъул ходими томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асл 
нусхалари ва кўчирма нусхасининг барча варақларига “Шартнома бўйича 
тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағидаги қолдиқ доирасида амалга 
оширилади” деган изоҳ билан унга бириктирилган “Ҳисобга олинди” 
штампини қўйиш, имзолаш ва “Ғазначилик” дастурий мажмуига киритиш 
ва ҳисобга олинган рақам ва санаси кўрсатилиб, уларни Ғазначилик 
бўлинмасининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқлаш орқали ҳисобга 
олинади. Етказиб берилган товар(иш, хизмат)лар учун тўловлар маҳсулот 
етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура) 
асосида, рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар ва мазкур шахсий ғазна 
ҳисобварағидаги мавжуд қолдиқлар доирасида амалга оширилади. 
Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш 
жамғармаси бўйича товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан тузилган 
шартномаларини (унга қўшимча ва ўзгартиришлар билан) тўғри 
расмийлаштириш, шартнома билан бирга Ғазначилик бўлинмасига тақдим 
этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва улардаги маълумотларнинг 
тўғрилиги бўйича жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига 
юклатилади. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling