Тошкент молия институти


Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси. Бюджет 
ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисоби тегишли 
молия 
органлари 
томонидан 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Давлат 
бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига 
(Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда 2146-сон билан рўйхатга 
олинган Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича 
йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ очиладиган 4001 - маблағ манбали 
шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади. 
Бюджет 
ташкилотларини 
ривожлантириш 
жамғармаси 
маблағларининг шаклланиш манбалари ҳамда ишлатиш йўналишлари 


180 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 
сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш 
тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 414-сонли қарорига мувофиқ 
белгилаб берилган. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 19 ноябрда 
2157-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат 
бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар 
жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби 
тўғрисида 
Низом”га 
мувофиқ, 
бюджет 
ташкилотлари 
Бюджет 
ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромад 
ва харажатлар сметаларини тузадилар. 
Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари 
ҳисобидан юридик мажбуриятларни қабул қилиш чекланмайди, молиявий 
мажбуриятларни қабул қилиш эса илгари қабул қилинган юридик 
мажбуриятлар суммалари доирасида амалга оширилади. 
Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харажатлар 
қабул қилинган юридик ва молиявий мажбуриятлар ҳамда тегишли шахсий 
ғазна ҳисобварағидаги маблағлар қолдиқлари доирасида амалга 
оширилади. 
Бюджет ташкилоти томонидан фаолияти турига мувофиқ товарлар 
(ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш “Бюджет ташкилотлари 
томонидан товарлар (ишлар,хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш 
тартиби”га (Рўйхат рақами №880, 2000 йил 25 январ) мувофиқ амалга 
оширилади. Бунда, пулли асосда товарлар(ишлар, хизматлар)ни ишлаб 
чиқариш ва сотиш асосан бюджет ташкилотининг штатдаги ходимлари 
томонидан иш жадвали ва ҳажмлари, меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва 
ҳажмлари ва бошқа зарур шартларни кўрсатган ҳолда меҳнат 
шартномасига қўшимча кўринишда тегишли расмийлаштириш билан 
амалга оширилади, шунингдек муддатли меҳнат шартномалари асосида 
қўшимча ходимларни жалб этишга рухсат берилади. 
Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари 
бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва 
тўловларни амалга ошириш “Давлат бюджетининг ғазна ижроси 
қоидалари”га 
мувофиқ 
амалга 
оширилади. 
Бунда, 
бюджет 
ташкилотларининг товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан 
ўрнатилган тартибда тузилган шартномалари, ғазначилик бўлинмасининг 
масъул ходими томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асл 
нусхалари ва кўчирма нусхасининг барча варақларига “Шартнома бўйича 
тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағидаги қолдиқ доирасида амалга 
оширилади” деган изоҳ билан унга бириктирилган “Ҳисобга олинди” 
штампини қўйиш, имзолаш ва “Ғазначилик” дастурий мажмуасига 
киритиш ва ҳисобга олинган рақам ва санаси кўрсатилиб, уларни 
ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқлаш 
орқали ҳисобга олинади. 


181 
Етказиб берилган товар(иш, хизмат)лар учун тўловлар маҳсулот 
етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура) 
асосида, рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар ва мазкур шахсий ғазна 
ҳисобварағидаги мавжуд қолдиқлар доирасида амалга оширилади. 
Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси бўйича товар 
(иш, хизмат) етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларни (унга 
қўшимча ва ўзгартиришлар билан) тўғри расмийлаштириш, шартнома 
билан бирга Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилаётган ҳужжатларнинг 
ҳаққонийлиги ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича 
жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчилар (яъни бюджет ташкилотлари) 
зиммасига юклатилади. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling