Тошкент молия институти
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига (Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда 2146-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ очиладиган 4002–маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади. Бунда, бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларга пенсия тўловларини тўлаш учун маблағлар бюджет ташкилотлари учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан унинг ҳудудий бўлинмалари орқали молиялаштирилади. Ушбу шахсий ғазна ҳисобварағидан бюджет ташкилотида ишловчи ходимларнинг пенсия тўловлари бўйича харажатлар, бюджетдан маблағ олувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун нақд пул олишга сўровномаси, пенсия тўловларини нақд пулда олиш учун маблағларни Ғазначиликнинг банкдаги 23212, 23214 баланс рақамли ҳисобварақларига ўтказиш тўғрисидаги тўлов топшириқномалари, ушбу ҳисоб рақамга ўтказилган маблағлар доирасида ёзилган чеклар ёки ишловчи пенсионерларнинг розилиги асосида уларнинг пенсияларини пластик карточкаларга ўтказиш бўйича тўлов топшириқномалари асосида, шахсий ғазна ҳисобварағида мавжуд қолдиқлар доирасида амалга оширилади. Бунда, ушбу шахсий ғазна ҳисобварақдан харажатларни амалга ошириш харажатлар сметаларисиз ушбу шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлар доирасида амалга оширилади. Ушбу шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчиларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчиларига юклатилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling