Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
Ажратмалар
ҳисобига шаклланадиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушаётган маблағлар ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига (2146-сон йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ очиладиган 4010 – маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади. Ушбу жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сонли “Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли “Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар банклар томонидан 23411 баланс ҳисобварағига кирим қилинади ва ўрнатилган тартибда Давлат бюджети ҳамда тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ўртасида тақсимланади. Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари ва 192 харажатлари сметаларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, бюджет маблағлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади. Вазирлик ва идораларда ажратмалар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушаётган маблағлар: моддий-техник базани янада мустаҳкамлашга; ижтимоий ривожлантириш тадбирларига ва ходимларни моддий рағбатлантиришга; коммунал-фойдаланиш харажатларини қоплашга йўналтирилади. Бюджет ташкилотларининг ажратмалар ҳисобига шаклланган маблағлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш “Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади. Бунда, етказиб берувчилар билан ўрнатилган тартибда тузилган шартномалар, молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси доирасида ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинади. Тўловлар тасдиқдовчи ҳужжатлар асосида, харажатлар сметасидаги маблағлар, рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар ҳамда 4010 - сон шахсий ғазна ҳисобварағидаги қолдиқ доирасида амалга оширилади. Ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар (унга қўшимча ва ўзгартиришлар билан) тўғри расмийлаштирилиши, шартнома билан бирга Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига юклатилади. Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling