Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
153 Талаб шкаласи Жадвалда таклифни ҳисоблагандай тарзда талаб кўрсатилган. Талаб шкаласи шу ва ундан арзонроқ нархда сотиб олиниши мумкин бўлган товарлар миқдорини кўрсатади. Нарх 10 кг. картошкани шу нархда Талаб (сўм) ва ундан арзон сотиб олиши шкаласи мумкин бўлган харидорлар 195 4 та харидор (= 40) 40 185 4 та харидор (= 40) 80 (40+40) 175 4 та харидор (= 40) 120 (80+40) 165 4 та харидор (= 40) 160 (120+40) 155 4 та харидор (= 40) 200 (160+40) 145 4 та харидор (= 40) 240 (200+40) 135 2 та харидор (= 20) 260 (240+20) 125 2 та харидор (= 20) 280 (260+20) 115 2 та харидор (= 20) 300 (280+20) 105 2 та харидор (= 20) 320 (300+20) Намойиш қилинувчи ва тарқатилувчи материал. Картошкага талаб ва таклиф. Картошка бозори Шартномани рўйхатдан ўтказиш варағи (харидор ва сотувчи учун) Нарх 10 кг картошка суммаси Шартнома номери Сотувчин инг (олувчини нг) исми Карточка бўйича Битим бўйича Карточк а бўйича Битим бўйича Ютуқ Зара р 1 2 3 Нодира 115 125 1150 1250 100 154 Битимларни ҳисобга олиш варағини тўлдириш учун ҳар бир талаба аввало ўқитувчидан ёки ҳисобчи ролини бажараётган талабадан нарх ёзилган карточка олади. Сўнг, харидор бўлса харид қилади, сотувчи бўлса сотади. Олди ва сотди бўйича бир битимга келишгач, сотувчи харидорнинг, харидор эса сотувчининг исмини, ўз карточкасидаги ва битим бўйича бозорда келишилган нархни ведомостга ёзиб, карточкани қайтариб топширади ва янги карточка олади. Масалан, Саодат 10 кг. картошкани Нодирага 125 сўмдан сотди. Унинг карточкасида 115 сўмдан камнархда сотсангиз зарар кўрасиз, деб ёзилган. Демак, у ўз картошкасини ўзи учун фойдали нархда сотибди. Унинг кўрган фойдаси 100 сўм. Буларни шартномаларни рўйхатдан ўтказиш варағига ёзиб қўяди. Нодиранинг карточкасида эса «харид нархи 145 сўмдан ошиб кетса, зарар кўрасиз» деб ёзилган. Демак, бу битим Нодира учун ҳам фойдали бўлибди. У 10 кг. картошкани арзон нархда олиши эвазига 200 сўм кам пул сарфлабди. Бу унинг фойдаси. Нодира ҳам бу битимни ўзининг шартномаларни рўйхатдан ўтказиш варағига ёзиб қўяди Карточкани қайтариб топшираётганда, албатта, неча сўмдан битим тузилганини айтиб, сўнгра янги карточка олиш керак. Бу битимни албатта ўқитувчи ёки ҳисобчи ролини бажараётган талаба ҳисобдан ўтказиши, регистрация қилиши керак. Бунда ўқитувчи сотувчиларни, ҳисобчи харидорлар битимини ҳисобдан ўтказиши мумкин. Раунд тугагач, талаба ўзининг умумий натижасини ҳисоблайди. Ўйин тугагач, эса тузган барча битим(олган, сотган)ларининг ҳисобкитобини қилиб, олган фойда ёки зарарини ҳисоблаб чиқади. Ўқитувчи талабалар орасидан энг кўп фойда олган ва зарар кўрган талабани аниқлаб, улардан бунинг сабабини сўрайди. Ѓолиб аниқланиб, унга рағбатлантирувчи совға ёки шу мавзу бўйича қўшимча балл берилиши мумкин. Намойиш қилинадиган материал. Гуруҳнинг ҳисоб ведомости. 1 кг картошка нархи, кг/сўм 1раунд (синовчи) 2раунд (битим сони) 3раунд (битим сони) 2 ва 3-раунднинг натижаси (битим сони ва миқдори) 105 115 125 135 145 155 165 175 185 195 1раунд жами 1 2 3 : : 2раунд жами Битимларнинг ҳаммаси |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling