Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

СЎЗБОШИ 
 
 Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси,
 онажоним хотирасига
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, «Таълимтарбия ва кадрлар тайёрлаш 
тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни етказиш тўғрисида»ги Фармони 
(08.10.1997 йил), «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни 
ҳаётга татбиқ этиш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ушбу 
дастурий ҳужжатларда кадрларнинг мамлакатимизни иқтисодий равнақ топишини 
таъминлашда ҳал қилувчи роль ўйнаши ҳисобга олинган.
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб мамлакатимизда таълим тизимини ислоҳ 
қилишнинг қонунқоидаларига амал қилган ҳолда турли йўналишлар бўйича педагоглар 
тайёрлашга киришилди. Шу жумладан, профессионал иқтисодчи педагоглар тайёрлаш ҳам 
қўйилган вазифани амалга оширишнинг муҳим бўғини ҳисобланади.
Жамиятнинг тараққиёт даражаси, давримизнинг ахборот асрига айланиши
иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар шуни кўрсатадики, ёшларни етук, вазиятни тезда 
баҳолайдиган, ҳар қандай ҳолатда ҳам тўғри ва оқилона қарор қабул қила оладиган 
малакали мутахассис қилиб тайёрлаш учун фақат анъанавий услубларга таяниб дарс ўтиш 
етарли эмас. Бу эса таълим тизимида жаҳон тажрибасидан кенг фойдаланишни талаб 
этади. Шу талабдан келиб чиқиб, касб таълимининг бакалавриат йўналиши бўйича таълим 
олаётган талабаларга мутахассислик фани сифатида «Махсус фанларни ўқитиш 
методикаси» дарси ўқитиладиган бўлди.
Республикамизда иқтисодиётни эркинлаштириш ва бу соҳадаги ислоҳотларни янада 
чуқурлаштириш билим олишга, иқтисодиёт сир–асрорларини ўрганишга бўлган 
ҳаракатни, фанни чуқур ўрганишга бўлган талабларни ҳам кучайтирди. Бу эса, ўз 
навбатида, иқтисодий қонунларни яхши биладиган, турли вазиятларни таққослаш, 
иқтисодий ресурслар чекланганлиги шароитида самарали хўжалик юритиш учун муқобил 
вариантларни тўғри танлаш ва қарор қабул қилиш малакасига эга бўлган иқтисодчилар 
тайёрлашнигина эмас, балки уларни ўқитадиган иқтисодчипедагоглар тайёрлашни 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling