Тошкент молия институти


Педагог, психолог мутахассисларнинг таъкидлашларича, методлар ўқув–


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Педагог, психолог мутахассисларнинг таъкидлашларича, методлар ўқув–
тарбия жараёнида қуйидаги функцияларни бажаради
Таълим берувчи. 
Методлар ёрдамида таълимнинг мақсади амалга оширилади. Методлар ўқитувчи ва 
ўқувчиларнинг назарий ҳамда амалий билимини таълим олиш борасидаги вазифаларни 
бажаришга қаратади. 
Камолотга бошлаш функцияси: 
Ўқувчи, талабаларни фикрлаш доирасини, билим олиш, ақлий ривожланиш 
суръатини тезлаштиришда, қизиқувчанлигини оширишда ўз ифодасини топади. 
Тарбиялаш функцияси: 
Ўқув материалини ўрганиш, ўзлаштириш жараёнига мустақил қараш, фикрлаш, 
ирода хусусиятлари, ахлоқий, маънавий қарашларнинг шаклланишига олиб келади. 
Билим олишга даъват этиш, истак, хоҳиш уйғотиш функцияси: 
Методлар талабаларни билим олишга даъват қилувчи восита ҳисобланади. Асосий, 
гоҳида билишга қизиқтирувчи, истак, хоҳиш туғдирувчи ягона стимулятор вазифасини 
бажаради. 
Назорат функцияси: 
Методлар ёрдамида ўқитувчи ўқувчи, талабаларнинг билимини назорат қилибгина 
қолмай, ўқув жараёни натижаларига кўра унга зарур ўзгартиришлар киритади. 


15
Методларнинг функционал жиҳати бутун ўқув жараёнида ўзгармас эмас, яъни қотиб 
қолмайди. У шароитга, қўйилган талабга, интенсив тарзда қўлланиш ёки қўлланмаслигига 
кўра ўзгариб туради. 
Бир хил методлар кўпроқ таълим бериш, ўқувчиларни камол топтириш, тарбиялашда 
муҳим рол ўйнаса, бошқалари билим олишга даъват этиш, учинчилари эса билимни 
назорат қилишда кенг имкониятларга эга. 
Айрим методлар кўпроқ ўқувчи, талабаларни билим доирасини кенгайтириш
назарий билим олишларида қўл келса, бошқалари кўпроқ тажриба тўплаш, кўникма 
ҳосил қилиш, ўз билимини амалда синаб кўришда ёрдам беради. Учинчилари эса 
билимини ошириш учун мустақил ўз устида ишлашга даъват этади, тўртинчилари 
билим, кўникмаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шунингдек, айрим методлар 
билишга бўлган қизиқишни кучайтириб, тафаккурни ривожлантирса, иккинчиси, 
фаоллик, ўрганганларини узоқ эсда сақлашга ёрдам беради. Учинчиси ирода, ўз фикрини 
мустақил айтиш, ҳимоя қилишга ўргатади. Тўртинчиси ҳис–туйғу, кечинмаларни 
бошқаришга ёрдам, руҳий озуқа беради. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling