Тошкент молия институти
Ўқитиш методларини бинар (қўш) ва полинар (кўп қиррали) гуруҳларга
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқитиш, дарс бериш методлари
- Ўрганиш методлари
- Дарс жараёнидаги методлар қўллаш имкониятларига кўра қуйидаги сифатларни ўз ичига олади: 1.
7. Ўқитиш методларини бинар (қўш) ва полинар (кўп қиррали) гуруҳларга
ажратилиши ҳам мавжуд. Бинар гуруҳларини И.И. Махмутов дарс бериш методлари билан ўрганиш методларининг бирга қўшилиши тарзида кўрсатади. Ўқитиш, дарс бериш методлари: Ахборот бериш – баён қилиш; тушунтириш; кўрсатма бериш; тушунтириш – даъват этиш; ундовчи, даъват этувчи. Ўрганиш методлари: Ижро этиш; репродуктив; продуктив – амалий; қисман ижодий; ижодий изланишга асосланган методлардан иборат. Ўқитиш методларининг полинар таснифи В. Ф. Паламарчук ва В. И. Паламарчук сингари тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унда таъкидланишича, билим манбаи унинг фаоллиги даражаси, ўқиш жараёнида олинадиган билимларнинг мантиқий йўллари мажмуидан таркиб топади. Гуруҳларга ажратиш, таснифлашга доир яна қатор ёндашувлар мавжуд. Улардан бири дидактика бўйича немис мутахассиси Л. Клинберг таснифи бўлиб, у ўқитиш 14 методларини ҳамкорлик шакллари билан бирга олиб қарайди, яъни: монологик методлар: маъруза, ҳикоя, намойиш қилиш; диалогик методлар; суҳбат, мунозара ва бошқалар; Ҳамкорлик шакллари: индивидуал, гуруҳий, умумий (фронтал), жамоа тарзида баён қилинади. Дарс жараёнидаги методлар қўллаш имкониятларига кўра қуйидаги сифатларни ўз ичига олади: 1. Билим бериш, идрок этиш, ўзлаштириш, эътиқодни таъминловчи методлар. Бу гуруҳга маъруза, талабаларнинг мустақил ишлари, мустақил таҳсил олиш бўйича ишлар, ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиш, маслаҳатлар, кўрсатмалар бериш, оммавий ахборот, дастурлаштирилган материалларни идрок этиш ва бошқалар киради. 2. Билимларни татбиқ этиш ва мустаҳкамлаш, малака ва кўникмаларни хосил қилиш, эътиқодни чуқурлаштириш методлари. Бу гуруҳга семинар, амалий, лаборатория машғулотлари, назорат ишларини бажариш, дастурлаштирилган ўқитиш кабинетларидаги машғулотлар, ишлаб чиқариш амалиёти киради. 3. Билимлар, эътиқодларни шакллантириш, талабаларнинг касбий тайёргарлигини аниқлаш методлари. Бу ўқув жараёнининг рейтинглари, коллоквиумлар, суҳбат ўтказиш, курс ва битирув малакавий ишлари, давлат аттестация натижаларини баҳолаш кабиларни ўз ичига олади. Методларни ажратиб турувчи сифатларга: биринчи гуруҳда билимни идрок қилиш ва ўзлаштириш, иккинчи гуруҳда тадбиқ этиш ва мустаҳкамлаш, учинчи гуруҳда аттестация ва олинган билимлар даражасини аниқлаш киради. Умуман олганда методларни гуруҳларга бўлишнинг барчасида ҳам камчиликлар мавжуд. Шунинг учун ҳам педагоглар методларни таснифлаш, гуруҳларга ажратишни такомиллаштиришга ҳаракат қилишмоқда. Шу сабабли методларни гуруҳлашдан воз кечиш тенденцияси вужудга келди. Методларнинг мураккаблиги уларни турли шароитларда қўллашга аҳамият беришга мажбур қилмоқда. Ҳар бир дарсни ўқитиш жараёнида бир неча метод бир–бирига боғланиб, қоришиб кетади. Ўқитувчи ва талабаларнинг ўзаро мулоқоти натижасида таълим методлари бир– бирига сингиб кетади. Тадқиқотчи Ю. К. Бабанскийнинг фикрича, биз у ёки бу методни қўллаш ҳақида гапирар эканмиз, бу шу методнинг маълум босқичда етакчи роль ўйнашини билдиради, холос. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling