Тошкент молия институти


Г) Қисман ижодий (эвристик) методлар


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Г) Қисман ижодий (эвристик) методлар. 
Бу методда: 
ƒ
Билим мустақил равишда эгалланади;
1
Рецепт – врач ёзиб берадиган дори қоғози, тайёрлаш усули, усул, йўл, андоза. 


13
ƒ
ўқитувчи ахборотни ўрганиш ёки билим эгаллашда турли методлар ёрдамида 
мустақил ишлашни ташкил этади; 
ƒ
ўқувчи, талабалар мустақил фикр юритишади. 
Масала, муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш тақсимлаш, умумлаштириш, хулоса 
чиқаришга ўрганишади. Натижада талабаларда англаб етилган пухта билим шаклланади. 
Ўқувчиталабалар кўпинча мураккаб муаммони мустақил ҳал қилиша олмайди. 
Уларга ўқитувчи кўмак беради. Ўқув фаолияти ўқитувчи–ўқувчи, ўқувчи–ўқитувчи 
схемасида амалга ошади. Билимларнинг маълум бир қисмини ўқитувчи беради, қолган 
қисмини ўқувчиталабалар мустақил ўрганишади. 
Д) Тадқиқий методлар:
Бундай метод билимни тадқиқ этиш жараёнида эгаллашни кўз 
да тутади. 
У: 
ƒ
Ўқитувчи ўқувчиталаба билан муаммоли масалани аниқлайди, уни ҳал қилишга 
вақтнинг маълум бир қисми ажратилади. 
ƒ
Ўқитувчи мавзуни баён қилмайди. Талабалар мустақил равишда муаммоли 
масалани ечиш, олинган жавобларни турли вариантларини таққослаш жараёнида мавзуни 
ўрганишади. Натижани қандай бўлишини ҳам ўзлари аниқлашади. 
ƒ
Ўқитувчининг фаолияти муаммоли масалаларни ечиш жараёнини бошқаришдан 
иборат бўлади. 
ƒ
Ўқув жараёни юқори интенсивлиги билан характерланади. Ўқиш қизиқарли 
бўлиб, олинган билимнинг чуқур ва пухталиги, амалда қўллашни ўрганиш билан фарқ 
қилади. 
Бу методни қўллаш ўқитувчидан юқори даражада малака талаб этади. 
6. Дидактик мақсадлар бўйича дарс ўтиш методларини педагог олимлар (Т.И. 
Щукина, И.Т. Огородников ва бошқалар) икки гуруҳга бўлишади: 
А) Ўқув материалини дастлабки ўзлаштиришга имкон яратувчи методлар: буларга 
ўқитувчининг мавзуни оғзаки баён қилиши, суҳбат, китоб билан ишлаш ва бошқалар 
киради. 
Б) Олинган билимни мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришга имкон яратувчи 
методлар. Бу гуруҳга масала, машқлар ечиш, амалий ишлар бажариш ва бошқалар киради. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling