Б) Репродуктив метод.
Бу метод талабаларни олган билимларини англаш, тушуниб етишларини, эслаб
қолишларини таъминлашга қаратилган. Олинан билимни мустаҳкамлиги тез–тез
такрорлаш йўли билан таъминанади.
Ўқитишнинг репродуктив методи қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради:
Ўқитувчи билимни тайёр ҳолда етказади;
Фақат баён қилиш билан чекланмасдан, уни тушунтиради ҳам;
ўқувчи, талабалар билимларни тушуниб ўзлаштирадилар. ўзлаширишнинг
мезони олган билимларини хотирада тўғри тикаш (репродукция)дир;
ўзлаштиришнинг мустаҳкамлиги ахборотни кўп марта қайтариш йўли билан
таъминланади.
Ҳар икки методнинг афзаллиги қисқа муддатда, кўп куч сарфамай катта ҳажмдаги
ахборот ва билимларни ўқувчи, талабаларга етказишни таъминлаш имкониятига
эгалигидир. Билимни пухта эгаллашга такрорлаш орқали эришилади.
Ўқитишнинг ҳар икки методи ўқувчиталабаларга таълимнинг тайёр мазмунини
узатишга, ўқув дастурлари, дарсликлар, фан бўйича ахборотни ўзлаштиришга қаратилган.
Мавжуд камчиликларига қарамасдан, информационрецептив усул кам куч сарфлаб,
билимлар ва кўникмаларнинг каттагина ҳажмини ўзлаштириш имконини беради.
Инсон фаолияти табиатан репродуктив, ижрочи ёки ижодий бўлиши мумкин.
Репродуктив фаолият ижодий фаолиятга туртки беради, унинг бошланиши бўлади.
Шунинг учун уни таълимда қўллашни назар–писанд қилмаслик, менсимаслик
нотўғри. Шу билан бирга уни ҳаддан ташқари кенг қўллаш ҳам тўғри эмас. Энг маъқули,
уларни бошқа методлар билан биргаликда қўллашдир.
В) Муаммоли баён қилиш методи
Бу методда ўқитувчи томонидан мавзунинг мазмуни муаммоли тарзда баён
қилинади. Ўқитувчи мавзунинг мазмунидан келиб чиқиб, муаммо кўйиб, уни ечимини
кўрсатади. Бу метод талабаларни ижрочиликдан ижодкорликка ўтишини таъминлайди.
Ўқитиш жараёнининг маълум босқичларида талабалар муаммоли масалаларни мустақил
равишда еча олмайдилар. Шунинг учун ўқитувчининг дарс ўтиш усулини кузатиб,
шундай вазиятларда масалани қай тарзда ечишни, қандай қарорга келишни ўрганадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |