Тошкент молия институти


касб таълими (иқтисодчипедагог) йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларни


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

касб таълими (иқтисодчипедагог) йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларни 
фанни ўрганишда қўлланиладиган анъанавий ва интерактив методлар билан 
таништириш ва келажакда ўз фаолиятларида қўллашни ўргатишдир. 
Иқтисодий фанлар фақатгина назарий эмас, амалий фанлардир. Улар бевосита 
амалиётга таянади, аниқ маълумотлар, далиллар, рақамлар ҳисобкитобларга асосланади. 
Шунинг учун иқтисодий билимларни ўрганиш, иқтисодий тафаккурни шакллантириш, 
реал иқтисодий жараёнлар асосида амалга оширилади. 
Иқтисодиётни ўргатувчи, иқтисодий билим берувчи фанлар хилма хил. Иқтисодий 
фанларни ўрганиш объектини миқёси, иқтисодий билимларни қамраб олиши жиҳатидан 
шартли равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин: 
1. Умумиқтисодий фанлар. Улар иқтисодиётни, унга хос бўлган иқтисодий 
қонунлар, тамойилларнинг амал қилишини яхлит ҳолда ўрганади. Буларга, энг аввало, 
иқтисодиёт назарияси фани киради. У барча иқтисодий фанларга асос бўлиб хизмат 
қилади. Иқтисодиётнинг қонунқоидаларини билиш, шу фанни ўрганишдан бошланади. 
Ўрта махсус ўқув юртларида “Иқтисодий билим асослари”, “Иқтисодиёт асослари”, 
олий ўқув юртларида эса “Иқтисодиёт назарияси” ўрганилади. 
2. Хусусий иқтисодий фанлар. Булар микроиқтисодиёт, макроиқтисодиёт, миллий 
иқтисодиёт, ижтимоий иқтисодиёт, меҳнат иқтисодиёти ва бошқалар бўлиб, улар 
иқтисодиётнинг у ёки бу соҳасини ўрганади. 
3. Функционал иқтисодий фанлар. Бу фанларга бухгалтерия ҳисоби, молия, аудит, 
молиявий таҳлил, солиқ, суғурта, менежмент, банк иши ва бошқалар киради. Одатда, улар 
кўпроқ мутахассислик фанлари сифатида ўрганилади.
Шунга кўра, ҳар бир иқтисодий фан ўз предметини умумфалсафий, умумиқтисодий 
ҳамда бошқа алоҳида хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, шу фанга хос бўлган методлар 
ёрдамида ўрганади. Фанни ўрганиш жараёнида эса нафақат фаннинг предметини 
ўрганишда қўлланиладиган методлар, балки фанни ўрганиш, билиш жараёнини ташкил 
этишда қўлланиладиган методлар ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки ўқитиш жараёнида 
фанни талабалар онгига етказиш, уларни билим олишга чорлаш, қизиқтириш, ўз устида 
ишлашга йўналтириш кўп жиҳатдан унда қўлланиладиган методларга боғлиқ.


9
Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси ўқувчиталабаларда иқтисодий фикрлаш, 
тафаккурни шакллантиришга қаратилган. Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси 
фанининг бир томонида иқтисодий фанлар: иқтисодиёт назарияси, микроиқтисодиёт, 
макроиқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил, аудит, молия, солиқ, статистика 
ва қатор бошқа иқтисодий фанлар турса, иккинчи томонида эса, педагогика, педагогик 
технология, психология каби педагогикага оид фанлар туради. Махсус фанлар, яъни 
иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси уларни бирбирига боғлайди.
Касб таълими йўналишида ўқийдиган бакалаврлар бухгалтерия ҳисоби ва аудит, 
молиявий таҳлил, солиқ ва солиққа тортиш, банк иши, молия ва бошқа иқтисодий 
фанларни, педагогикани чуқур ўрганишлари зарур. Иқтисодий фанларни ўқитиш 
методикаси фани олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:
• хўжалик юритувчи субъектлардан бошлаб, бутун жамият миқёсида узлуксиз 
кузатиш олиб бориш, маълумотлар, ахборотлар тўплашни нақадар зарурлигини талабалар 
онгига етказиш;
• талабаларга қўйилган мақсадга кўра тўпланган иқтисодий ахборотларни қайта 
ишлаш, таққослаш, қиёсий характеристика бериш, таҳлил қилишга ўргатиш; 
• ҳодисалар ва жараёнларни чуқур ўргатиш, иқтисодий ривожланиш 
тенденцияларига баҳо бериш ва хулосалар чиқариш;
• иқтисодий фикрлай билиш, мустақил фикр юритиш, ўз нуқтаи назарини 
асослашга ўргатиш;
• иқтисодий фанларни ўрганиш учун татбиқ этиладиган дарс ўтиш методлари 
билан таништириш 
• фаннинг предметини ўрганишда қўлланиладиган методлар билан дарс ўтиш 
методларини тўғри боғлай билиш; 
• фаннинг мавзуларига кўра дарс ўтиш методларини тўғри танлай билиш ўз 
фаолиятида моҳирлик билан фойдаланишни ўрганиш кабилардан иборат. 
Иқтисодчипедагог касбини танлаган касб таълими йўналишидаги бўлажак 
мутахассислар ўз олдиларига қўйилган талабларга жавоб бериши учун мутахассислик 
фани билан боғлиқ ҳолда: 
• иқтисодиёт назарияси ва бошқа иқтисодий фанларни чуқур эгаллаган бўлиши; 
• ҳуқуқий давлат, демократик жамият қурилишига оид фанларни мукаммал 
билиши; 
• ёшлар тарбияси билан шуғулланиш учун – педагогик маҳорат ва тажрибага эга 
бўлиш учун интилиши; 
• дарс бериш методларини яхши ўрганиб, уларни фаннинг йўналиши ва мавзуси 
бўйича қўллай оладиган бўлиши; 
• ўзбек халқининг тарихини билиш, миллий ғурур, маданиятга эга бўлиши; 
• мутахассислик фани билан боғлиқ янгиликларни ўрганишга интилувчан бўлиши; 
• фантехника ютуқларига қизиқувчан бўлиши; 
• ўқувчиталабаларга фанни ўргатишда тасдиқланган дастур асосида фанга қизиқиш 
уйғота олиш, ҳар бир ўқувчи, талабанинг савияси, индивидуал хусусиятига кўра вазифа, 
топшириқ бериш ва талаб қилиш санъатига эга бўлиши лозим. 
Шундай қилиб, методика ўқув жараёнини ташкил қилиш шакллари, методлари, 
қонунқоидаларини ўрганади. Методика, бир томондан ўрганилаётган фанда 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling