Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
ҳам талаб қилади.
Иқтисодчилар тайёрлашдаги мутахассислик фанларини ўқитадиган иқтисодчипедагоглар тайёрлашда иқтисодий фанлар етакчи ўрин тутади. Шу сабабли бу соҳадаги касб таълими бакалавриат йўналиши талабалари учун махсус мутахассислик фанлари бу иқтисодий фанлар бўлгани туфайли иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси ўрганилади. Иқтисодий фанларни ёшларга ўргатиш учун ўқитувчининг ўзи бу фанларни яхши билиши, дарс бериш методларини маҳорат билан қўллай олиши талаб этилади. Шу билан бирга, педагогика, психология, махсус фанларни ўқитиш методикаси, педагогик технология ва бошқа фанларни ҳам чуқур билиши зарур бўлади. Кадрлар тайёрлашдаги асосий мақсад зарур билимларни ўзлаштириш билан бирга талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, уларда мустақил танлаш ва қарор қабул қилиш кўникмасини ҳосил қилишдир. Маълумки, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ўз навбатида ишчи кучига ҳам алоҳида талаблар қўяди. Яъни, ишчилар малакали, маҳоратли, талабнинг ўзгаришига мослашувчан, ўз малакасини оширишга интилувчан бўлиши талаб этилади. Ишчи кучига бўлган талабларни талабалар чуқур идрок этишлари, мустақил изланиш, фикрлаш, турли қарашларни таққослаш, таҳлил қилишга, оқилона хулоса чиқаришга ўрганишлари лозим. Жаҳон педагогикасида диққатэътибор талабаларда ана шу хислатларни ҳосил қилиш ва тарбиялашга қаратилган. Тажриба талабаларда айнан ана шу хислатлар, кўникмаларни 4 ҳосил қилишда дарс беришнинг интерактив 1 методларини қўллаш ижобий натижа беришини кўрсатди. Бу услублар дарс ўтишни диалог тарзида амалга оширишга, айниқса, талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлашга қаратилган. Бу борада иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси фани ўзига хос ўрин тутади ва талабаларнинг иқтисодий фанларни чуқур ўрганишларига ёрдам беради. Иқтисодиёт сирасрорларини чуқур ўрганиш, аввало, иқтисодиёт назарияси фанини, қолаверса бошқа иқтисодий фанларни ҳам, чуқур билишни талаб этади. Тошкент Молия институтида ўқитиладиган «Банк иши», «Солиқ ва солиққа тортиш», «Молия», «Бухгалтерия ҳисоби», «Молиявий ва бошқарув таҳлили», «Аудит» ва бошқа фанларни яхши билиш орқали талабалар касбҳунар коллежлари, академик лицей ва ўрта мактаб, қолаверса, магистратурани битиргач, олий ўқув юртларида ҳам дарс бера оладилар. Маълумки, иқтисодий фанлар, бир томондан, умумий жиҳатларга эга бўлса, иккинчи томондан эса уларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Шубҳасиз, бу иқтисодий фанларни ўқитиш методикасида ҳам ўз аксини топади. Дарс ўтиш методларини танлашда ўрганилаётган махсус иқтисодий фанларнинг хусусиятидан келиб чиқиш зарур. Муаллиф мазкур қўлланмада иқтисодий фанларни ўқитиш методининг ўзига хос хусусиятлари, асосий интерактив методларни ёритиб беришга ҳаракат қилган. Ҳозирги пайтда кенг қўлланилаётган методлар, иқтисодий фанларни ўқитишдаги илғор мамлакатларда тўпланган тажрибалар ҳам ҳисобга олинган. Мазкур ўқув қўлланма шу соҳадаги дастлабки қадам бўлиб, унинг тузилиши ва мазмуни тўғрисида билдирилган фикр ва мулоҳазалар келажакда уни янада такомиллаштиришга ёрдам беради, деб ўйлаймиз. Муаллиф китобни нашр этишда катта ёрдам берган ТМИ ректори А. В. Ваҳобовга, қўлланмани ёзишда ўз маслаҳатлари билан катта ёрдам кўрсатган Тошкент Солиқ коллежи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, и.ф.н., доц. А. Йўлдошевга, «Умумиқтисодий назария ва иқтисодий педагогика» кафедрасининг мудири, и.ф.н., доц. Т. Жўраевга, кафедра аъзоларига, «Бошқарув» факультети декани, и.ф.н., проф. Ф. Каримовга, «Ҳисобиқтисод» факультети декани, и.ф.д., проф. Б. Ҳасановга, «Аудит» кафедраси мудири, и.ф.н., доц. Ш. Файзиевга, п.ф.н., проф. М. Раемовга ҳамда барча тақризчиларга чин дилдан миннатдорчилик билдиради. 1 Интерактив - инг. interact cўзидан олинган бўлиб, inter-ўзаро, act-фаолият юритиш маъносини беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling