Тошкент молия институти
Психологик нуқтаи назардан, билимларни ўзлаштириш методларини
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕТОДЛАР
4. Психологик нуқтаи назардан, билимларни ўзлаштириш методларини
қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин (чизмага қаранг). 1 2 5. Идрок этиш, билим фаолияти характерига кўра методлар 4 гуруҳга бўлинади. А) Тушунтиришиллюстратив(ахборотрецептив): тушунтириш; иллюстратив; ахборот; рецептив 1 1 Репродуктив – худди шундай қайтармоқ, акс эттирмоқ, тасвирламоқ, яъни хотирада сақланган билимни қайта тиклашга асосланган. 2 Лот.. Produco, маъноси – ишлаб чиқараман, яратаман. МЕТОДЛАР Дарсни ўзлаштириш, тушунча олиш, олинган билимни мустаҳкамлашга қаратилган методлар: Маъруза; Ҳикоя; Баён қилиш; Иллюстрация; Намойиш қилиш ва бошқалар Билимни ўзлаштириш бўйича репродуктив 1 фаолиятни, ўқувчи, талабаларнинг дарсларга қатнашишини таъминловчи методлар: Китоб билан ишлаш; Лаборатория иши; Масала ва машқлар Мунозара, таҳлил қилиш каби таълимни ривожлантирувчи продуктив 2 фаолиятни таъминловчи методлар: Давра суҳбати; Баҳс, мунозара; Ақлий ҳужум; Моделлаштирувчи ўйинлар ва бошқалар. Муаммони тушуниш, таҳлил қилиш, хулоса чиқа-риш, қарор қабул қилишга, мустақил билим олишга ундайдиган методлар: Case study; Тадқиқот; Лойиҳалаш ва бошқалар 12 Бу методларнинг характерли хусусиятлари билимлар тайёр ҳолда тавсия этилишидир. Бу методлар билимларни идрок қилиш, тушуниш, хотирага жойлаштиришга қаратилган. Ўқув жараёнида ахборотларнинг турли манбалари (сўз, кўргазали қуроллар ва бошқалар) қўлланилади. Баён қилиш ҳам индукив, ҳам дедуктив йўл билан олиб борилиши мумкин. Бу методнинг мазмуни унга хос бўлган қуйидаги хусусиятлар билан ажралиб туради: Билимлар ўқувчи, талабага тайёр ҳолда берилади; Ўқитувчи турли усуллар билан бу билимларни ўқувчи, талабалар томонидан қабул қилинишини ташкил қилади; Ўқувчи, талабалар билимни ўзлаштирадилар ва хотираларида сақлаб қоладилар. Билимларни қабул қилиш билан чекланиш доим ҳам олинган билимлардан фойдаланиш маҳорати ва кўникмаларини шаклантирмайди. Билим олиш фаолиятини фақат тайёр билимни эслаб қоишга қаратилиши уларни хатосиз, айрим ҳолларда тушунмасдан ҳам хотирада сақлаш ақлий фаолликни паст даражада бўлишига олиб келади. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling