тадбирларнинг қайси биридан кўпроқ фойдаланади?
а) ҳисоб ставкасини ўзгартиради;
б) банк маржаси бўйича талабни ўзгартиради;
в) очиқ бозорда қимматбаҳо қоғозлар олдисотдиси;
г) резерв (заҳира) миқдорини ўзгартиради.
2. Агар иқтисодиёт ресурсларнинг тўла бандлиги таъминланмаган ҳолатда
бўлса, Олий Мажлис ва Марказий банк ишлаб чиқариш имкониятларини
рағбатлантириш учун қўллаган қайси тадбир мақсадга мувофиқ бўлади?
а) очиқ бозорда қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиш эвазига фоиз ставкасини кўтариш;
б) давлат харажатларини камайтириш учун қатъий пул сиёсатидан фойдаланиш;
в) истеъмолга солиқни пасайтириш, даромадга солиқни кўтариш, давлат трансферт
тўловларини камайтириш;
г) очиқ бозорда операциялар эвазига фоиз ставкасини тушириш, истеъмолга солиқни
кўтариш;
д) капиталнинг ўсишига солиқни кўпайтириш ва пул таклифини камайтириш.
Кўриниб турибдики, иккинчи савол мураккаб, чунки биринчи савол фақат олган
билимни, ахборотни ёдга олишни талаб қилади. Иккинчи саволга жавоб бериш учун эса,
фақат аввалги ўрганган билим, ахборотни эслаш камлик қилади, жавоб бериш учун турли
вариантларни солиштириш керак. Демак, иккинчи саволда фикрлаш даражаси аввалги
саволдагига қараганда бошқача юқорироқ даражада бўлиши талаб қилинади.
Билим олиш даражасини тасвирлаш учун АҚШ педагоги Бенжамин Блум томонидан
1956 йил эълон қилинган “Таксономия целей обучения” часть 1. “Когнитивная сфера”
(Taxonomy of Edicational Objectives: Handbook 1: Cognitive Domain) китобида таълим
мақсадларини қатъий белгиланган мезонларини ишлаб чиққан. Ундан ўтиладиган
дарснинг мақсадини режалаштиришда, аудиторияда амалий иш бажариш ёки назорат иши
учун саволлар, тест тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Б. Блумнинг фикрича, билим олиш (когнитив)
1
даражаси маълум иерархия тарзида
жойлашиб, ҳар бир босқич аввалгисига қараганда мураккаб ҳамда аввалги босқичларни
ҳам ўз ичига олади. Яъни билим ҳар бир янги поғонага кўтарилар экан, албатта, аввалги
босқични ҳам такрорлаш лозим бўлади. Улар қуйидагилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |