Тошкент молия институти
ва гапириш жараёни қўшилиб кетади
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
ва гапириш жараёни қўшилиб кетади. Аввал ўйлаб олиб, кейин гапиришга фурсат
бўлмайди. 3. Ўқитувчининг фикрлаши ва шу вақтнинг ўзида уни баён қилиши аудиторияда юз беради. Шунинг учун ўқитувчи унга тикилиб турган кўзлардан қўрқмаслиги зарур. Уларни таъсиридан холи бўлишни ўрганиши, билиши керак. Шу билан бирга, ўқитувчи 22 аудиториядаги талабалар билан ўзаро боғлиқликни йўқотмасликни ҳам ўзида тарбиялаши шарт. 4. Ўқитувчи аудиторияда ўтирган талабаларнинг муносабатини, улардаги ўзгаришини тўғри аниқлаши учун кузатувчилик қобилиятига ҳам эга бўлиши керак. Аудиторияни психологик ҳолатини (сукунат, шовқин ва ҳоказолар) тез илғаши зарур. Ўқитувчи бир психологик ҳолатдан бошқа ҳолатга осон ўта олиши керак. Ўқитувчининг ишончли далиллари, илмий, асосли мулоҳазалари, унинг фикрларини талабаларга таъсирини бир неча марта оширади. Ўзига ишончи эса кенг доирадаги билими, ўз фикрини илмий асослаб бера олиш қобилиятига эга бўлишда шаклланади. Ўқитувчи келтирган мисолларида талабаларга меҳнатга, жамиятга, ўртоқларига, жамоага қандай муносабатда бўлиш зарурлигини англатиши керак. Талабаларга таъсир кўрсатиш учун, албатта, ўқитувчи улар ўртасида ҳурматга эга бўлиши керак. Ўқитувчи (ораторлик) маъруза ўқиш қобилиятига эга бўлиши керак. Ўқитувчида талабаларни ўз фикрига маҳлиё қилиш, ўзини қандай тутишни билиш қобилияти бўлса, у ҳақиқий талант соҳибидир. Буюк файласуф, «биринчи муаллим» Аристотел ҳар бир сўзни қандай айтишни аввал соатлаб ойнага қараб, машқ қилган экан. Ўқитувчининг бутун фаолиятида самимийлик, ўзига ишонч муҳим аҳамиятга эга. Ўқувтарбия фаолиятида қўлланиладиган методлар ўқитувчи билан талаба ўртасидаги алоқани мустаҳкамлашга қаратилган. Бу ўқитувчи билан талаба ўртасида ишчанлик муҳитини яратишда ўз ифодасини топади. Бунда талабанинг фикри ўқитувчи билан бирга кечиши ёки озгина орқада қолиши ёки озгина олдинга ўтиб кетиши мумкин. Ўқитувчи аудиторияни кўриши, ҳис қилиши, у билан бирга ишлаши керак. Талаба ҳам, ўз навбатида, ўқитувчи уни кўриб, нима қилаётганини билиб туришини ҳис қилиши керак. Ўқитувчи дарсни зерикарли бўлмаслигига ҳаракат қилиши, ўз маърузасига талаба кўзи билан ҳам қараши лозим. Ана шунда ўзини камчиликлари, дарс ўтишда қўллаётган услуби тўғри ёки тўғри эмаслигини тез илғаб олади. Ўз ишига ижодий ёндашиш, ундан ташқари талабалар ҳаётини яхши билиш, талабаларни қизиқтирадиган масалаларни ечишга ёрдам беради. Бир сўз билан айтганда, методика ўқитувчи учун чуқур, қизиқарли, тушунарли тарзда билим бериш асосидир. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling