Тошкент молия институти
§. Таълим тизимида ўқитишнинг асосий шакллари
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
5§. Таълим тизимида ўқитишнинг асосий шакллари Ҳозири пайтда талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, уларда мустақил танлаш ва қарор қабул қилиш кўникмасини ҳосил қилиш объектив заруриятга айланди. Маълумки, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, ўз навбатида, ишчи малакаси, маҳоратининг юқори бўлиши, меҳнат бозори талабига мослашувчан, ўз малакасини оширишга интилувчан бўлишни талаб этади. Шунинг учун ўқувчиталабаларга ҳам мустақил изланиш, фикрлаш, турли қарашларни таққослаш, таҳлил қилиш, хулоса чиқаришни ўргатиш лозим бўлади. Буни ўргатиш, энг аввало, таълим жараёнида амалга оширилади. Таълим тизими, ўқитишнинг шакл ва методлари мажмуи ўқув жараёнининг объектив қонуниятлари билан белгиланадиган ягона дидактик комплексни ташкил этади. Психологик нуқтаи назардан қараганда инсоннинг билим эгаллаш жараёни сезиш, идрок, хотира ва тафаккур туфайли кечади. Сезиш ва идрок билимнинг дастлабки, энг оддий босқичи ҳисобланади. Сезиш орқали ташқи дунё таассуротлари, хусусиятлари бош мияга алоҳидаалоҳида ахборот тарзида берилиб акс этади. Идрокда ана шу таассуротларнинг яхлит образи ҳосил бўлади. Демак, идрок сезишга нисбатан мураккаб босқич. Унга одамнинг ёши, билими, ҳаётий тажрибаси, нутқи, идрок объектига муносабати, руҳий ҳолати ва бошқалар таъсир 23 этади. Сезги ва идрок асосида одамнинг ички дунёси шаклланиб боради. Хотира идрок этилган таассуротларни бош мияда сақланиб қолиши, кейинчалик қайта тикланиши ҳисобланади. Инсоннинг эсда сақлаб қолиши туфайли унга қараганда ҳам мураккаб жараён тафаккур шаклланади. Тафаккур деганда шахснинг маълум муаммо хақида ўйлаши, фикр юритиши тушунилади. Тафаккур кенг ва чуқур билимга асосланади. Инсонда ўйлаш, фикр юритиш маълум бир муаммо пайдо бўлганда, объектив зарурат туфайли содир бўлади. Ўқувчиталабаларни билим олиш, теран фикрлашга ўргатиш эса таълим жараёнида амалга оширилади. Ўқув юртларида ўқувчиталабаларга таълим бериш жараёнида реал ҳаётда синаб кўрилган ҳамда ўзини оқлаган ўқитиш шакллари: маъруза, семинар, маслаҳат, амалиёт дарслари, лаборатория ишлари, ўқув ва ишлаб чиқариш практикаси, курс иши ва битирув малака иши, аудиториядан ташқари мустақил ишлар, жорий, оралиқ, якуний баҳолаш, давлат аттестация комиссияси имтиҳони, турли конкурслар, олимпиадалар ва бошқа шаклларидан ҳамда турли методларидан фойдаланилади. Таълим бериш жараёнида ўқитишнинг асосий шакллари: аудиторияда ва аудиториядан ташқарида машғулот ўтказишга бўлинади. Аудиторияда ўқишга маъруза, семинар дарслари, амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, маслаҳат дарси, жорий, оралиқ, якуний баҳолаш, давлат аттестация комиссиясининг якуний баҳолаши кирса, аудиториядан ташқари ўқишга сайёр дарслар, ўқув анжуманлари, илмийамалий конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув ишлаб чиқариш амалиёти, курс иши, битирув малакавий иши, аудиториядан ташқари бажариладиган мустақил ишлар киради. Санаб ўтилган ўқувтарбия шаклларининг ҳеч бири универсал эмас. Бири иккинчисининг ўрнини боса олмайди. Шу билан бирга, улар бир бирига боғлиқ, бири иккинчисини мантиқий кетма – кетлигини тақозо этади. Таълим–тарбия беришнинг бир шакли албатта, иккинчисига таъсир кўрсатади. Масалан, маъруза ўқиш, унда муайян методни қўллаш семинар ўтказиш савиясига катта таъсир кўрсатади ва ҳоказо. Дарс ўтишнинг шакл ва методлари ўртасидаги нисбат ўзгариб туради. Юқори курсларда семинар дарсларининг ва мустақил ишларнинг роли ортади. Ўқув машғулотларининг барча турлари талабаларни, билишнинг энг юқори босқичи баҳолаш даражасигача кўтарилишини таъминлашдир. Ўқув жараёни ўзаро боғланган, бири иккинчисини тақозо этувчи икки фаолиятни қамраб олади ва таълим унга таянади: 1) Ўқув жараёнини бошқариш ва ташкил этиш бўйича ўқитувчиларнинг фаолияти; 2) Талабаларнинг ўқув ва билим олиш фаолияти. Таълим (дарс) жараёни – таълим берувчи ва таълим олувчининг дарсга қўйилган мақсадни амалга ошириш борасида аввалдан кўзланган натижага эришишга қаратилган фаолият жараёнидир (жараён лотинча prosessiv олдинга ҳаракатланиш, ўзгариш маъносини ифодалайди). Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling