Тошкент молия институти


Ўқувчиталабаларнинг фанни ўрганишларида назарий ва амалий дарслар


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Ўқувчиталабаларнинг фанни ўрганишларида назарий ва амалий дарслар 
билан бир қаторда маслаҳат дарслари ҳам муҳим ўрин тутади. Ўқув жараёнини 
ташкил қилишда, айниқса, семинар, амалиёт дарсларини кўнгилдагидек ўтишини 
таъминлашда маслаҳат дарсларининг ўз ўрни бор. 
Маслаҳат дарслари гуруҳий ва индивидуал тарзда ўтказилиши мумкин. Гуруҳий 
маслаҳат дарсларини семестр якунида ёки мураккаб мавзуни муҳокама қилишда ўтказиш 
ёки гуруҳнинг талаби билан, айтайлик, янги ўқув адабиётини ўрганиш, мунозарали 
муаммоларни ҳал этиш учун ташкил этиш мумкин. 
Маслаҳат дарсининг асосий қисми индивидуал тарзда ўтказилиб, у ихтиёрий 
равишда ташкил этилади. Талабалар қаерда маслаҳат дарсидан зарур ёрдам олсалар, ўша 
ерда маслаҳат дарсига бажонидил қатнашишади. Айнан маслаҳат дарсларида талабалар 


24
адабиётларни конспект қилиш, мустақил ўқишни ташкил этиш масалалари бўйича ҳамда 
ўзлари учун қийин бўлган бошқа саволларга жавоб олишади. Ўқитувчи маслаҳат дарсида 
фақат талабанинг саволига жавоб бериш билангина қаноатланиб қолмай, балки қолоқ 
талабалар билан ишлашга эътибор қаратиши лозим. Маслаҳат дарси қаерда, қачон, қандай 
мавзуда ўтишини талабаларга етказиш керак. 
Индивидуал маслаҳат дарси ўқитувчининг ўқувчи, талабани яқиндан билишига, 
унинг ички дунёси, психологик хусусиятларини тўлароқ ҳис қилишига ёрдам беради. 
Унда ўқувчиталаба фақатгина ахборотга эга бўлиб қолмай, фан бўйича ҳар томонлама 
маслаҳат олади. Шунинг учун ҳам фанни чуқур ўзлаштиришга, изланишга, унинг 
қизиқишини кенгайтиришга ёрдам беради.
Талабаларни амалиёт билан яқиндан танишишида сайёр дарсларнинг роли катта. 
Бундай дарс ўрганилаётган соҳа бўйича корхона, ташкилот, муассасаларда ўтказилади. У 
ерда ишлаётган мутахассислар ўқувчи талабаларни иш жараёни билан таништириб, дарс 
ўтадилар. Натижада, талабалар амалиёт билан яқиндан танишадилар.
Электрон дарсликлар яратилиши билан ҳаётга масофадан ўқитиш кириб келди. 
Унинг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари бор. Ўқитишнинг бундай шакли қандай 
ривожланишини келажак кўрсатади.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling