Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
ҳисобида
сони жамига нисбатан фоиз ҳисобида жамига нисбатан фоиз ҳисобида Ҳаммаси 827 100,0 757562 100,0 47,3 Жумладан, соҳалар бўйича: 1. Саноат 140 16,9 119649 15,8 35,6 2. Қурилиш 73 8,8 50133 6,6 35,6 3. Транспорт 31 3,7 33920 4,5 16,6 4. Алоқа 21 2,5 23962 3,0 33,6 1 Манба: Основные показатели развития народного образования и подготовки кадров за 2004 год. Статистический бюллетень. Ташкент, 2005, стр. 54 (Маълумотлар асосида муаллиф томонидан ҳисобланган) 32 5. Қишлоқ хўжалиги 203 24,5 140783 18,6 28,7 6. Иқтисод 102 12,3 87300 11,5 41,1 7. Ҳуқуқ 2 0,2 5946 0,8 34,8 8. Соғликни сақлаш 57 6,9 112943 14,9 83,5 9. Жисмоний тарбия ва спорт 12 1,4 5576 0,7 13,5 10. Маориф 49 5,9 91447 12,1 80,5 11. Хизмат кўрсатиш 102 12,5 66159 8,7 42,6 12. Санъат ва кинематография 35 4,2 19744 2,6 45,4 Жадвал маълумотларига назар солсак, ҳозирги пайтда республикамизда 827 касбҳунар коллежлари бўлиб, улардан 203 таси қишлоқ хўжалиги, 140 таси саноат, 102таси иқтисод, 102 таси хизмат кўрсатиш, 73 таси қурилиш, 57 та си соғлиқни сақлаш, 49 таси маориф йўналишлари бўйича ёшларимизга билим, малака бермоқдалар. Уларда ўқиётганлар, барча ўқувчиларнинг асосий қисмини ташкил қилади. Ўрта махсус, касбҳунар таълими муассасалари ҳудудларнинг демографик ва географик шароитларини, тегишли муассасаларга бўлган маҳаллий эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларни амалиётдан узоқлаштирмасдан «имкони борича кўпроқ қамраб олиш чораларидан келиб чиқиб» ташкил этилади. Ҳозирги пайтда, касбҳунар таълими соҳасида 50,8 минг педагог ва муҳандиспедагоглар фаолият кўрсатишяпти. Улардан 45,6 минги олий маълумотга эга. 2010 йилга келиб, соҳада жами 167 минг педагог ва муҳандиспедагоглар ишлаши назарда тутилган. Олий ўқув юртларида эса тўла ставкада 20 мингдан ортиқ профессорўқитувчилар дарс беришмоқда. Улардан 1470 таси фан доктори, 7113 таси фан кандидати, 1232 киши профессор, 4885 киши доцент лавозимида ишлайди. Ҳозирги пайтда иқтисодий ривожланиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш, асосий вазифалардан бирига айланиб бормоқда. Бу вазифани тайёрлаган мутахассис кадрларимиз, айниқса, касбҳунар таълими битирувчилари амалга оширишади. Ўрта махсус касбҳунар таълимини ривожлантиришда қатор ютуқларга эришилгани билан бир қаторда камчиликларни ҳам кўрсатиб ўтишимиз зарур. Бу, энг аввало, республикамиз иқтисодиётида барқарор равишда 1520 минг бўш ишчи ўрни жой бўлиш тенденцияси кузатилишида ифодаланади. Иккинчидан, саноатга юқори малакали, асосан IV ва ундан юқори разрядли ишчилар керак. Меҳнат бозорини эса, асосан, 23 разрядга эга бўлган коллеж битирувчилари тўлдираяпти. Учинчидан, ҳозирги пайтда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда, кичик мутахассислар тайёрлашда буни ҳисобга олиш керак. Тўртинчидан, фантехника тараққиёти, кўп тармоқларда ишчи кучига бўлган талабни қисқартиради. Мутахассислар тайёрлаётганда буни ҳам ҳисобга олиш керак. Янги техника, технология унча тез суръатлар билан жорий қилинмайдиган тармоқлар учун кўпроқ, тез ўзгарадиган соҳаларга нисбатан камроқ мутахассислар тайёрлаш керак. Шунинг учун академик лицей, касбҳунар коллежлари меҳнат бозорида ўзлари маркетинг тадқиқотлари олиб боришлари, унга асосланган ҳолда мутахассис тайёрлашга ҳаракат қилишлари керак. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling