Изоҳ: Ҳар бир ўқув юрти бўйича битирганлар сони мувофиқ равишда 2002, 2003, 2004 йиллар
бўйича кўрсатилган.
Жадвал маълумотларига қараганда республикамизда умумтаълим мактаблари ва
ўқувчилар сони унчалик ўзгармагани ҳолда кейинги йилларда 11синф битирувчилари
2000 2001 йилларга нисбатан анча кўпайгани сезилади. Академик лицей ва айниқса,
касбҳунар коллежлари ва уларда ўқиётганларнинг сони ортиб бораётганини қувончлидир.
20002001 ўқув йилида Ўзбекистонда барча олий таълимгача бўлган (биринчи
синфдан бошлаб) билим масканлари ўқувчиларининг 0,15 фоизини академик лицей ва 0,9
фоизини касбҳунар коллежлари ўқувчилари ташкил этган бўлса, 2002/2005 ўқув йилига
келиб, мувофиқ равишда 0,5 фоизини ва 10,9 фоизини ташкил этди. Ёки 2004/2005 ўқув
йилида 2000/2001 йилга нисбатан академик лицей ўқувчилари 3 марта, касбҳунар коллежи
ўқувчилари 12,7 мартадан ортиқ кўпайди. Бу рақамлар академик лицей ва касбҳунар
коллежларининг таълим тизимидаги салмоғи борган сари ортиб, қамрови кенгайиб
бораётганини кўрсатади. Агар 9 синфдан кейинги ўқувчилар таркибини олсак, уларнинг
асосий қисмини академик лицей ва касбҳунар коллежлари ўқувчилари ташкил
қилаётганини кўриш мумкин.
Фаолият кўрсатаётган академик лицейлар сони 1,6 мартага, касбҳунар коллежлари
эса 3,4 мартага ортди. Демак, ана шу йиллар давомида республикада 25 академик лицей ва
586 касбҳунар коллежи қурилиб, ишга туширилди ёки тубдан реконструкция ишлари
амалга оширилди.
Шу йиллар давомида олий ўқув юртлари сони 2 тага кўпайиб, 63 тага етди.
Улардаги талабалар сони 143,8 фоизга кўпайди.
Касбҳунар коллежларининг ихтисослашуви бўйича таркиби
1
( 2004/2005 ўқув йили, фоиз ҳисобида)
Ўқув даргоҳлари
Ўқувчилар
Жумладан
қизлар,
сони
жамига
нисбатан
фоиз
Do'stlaringiz bilan baham: |