Тошкент молия институти


Методларнинг афзалликлари


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Методларнинг афзалликлари:
- аниқ, маълум тушунчаларни билиш, маълум кўникмаларга эга бўлиш;
- ўқитувчи томонидан ўқитиш жараёнини ва ўқитиш муҳитини юқори даражада 
назорат қилиш; 
- вақтдан унумли фойдаланиш; 
- аниқ илмий билимларга таяниш. 
Методларнинг камчиликлари: 
• ўқитишнинг бундай тизимини энг жиддий камчилиги талабаларнинг 
машғулотлардаги пассивлиги ва бундан келиб чиқиб билим олиш самараси пастлиги; 
• ўқитувчининг тўла назорати барча ўқувчилар учун мотивация иштиёқини 
вужудга келтирмайди; 
• ўқувчи, талабалар ўқитувчи билан бевосита мулоқотга кириша олмайди; 


41
• эслаб қолиш даражаси ҳаммада тенг бўлмагани сабабли гуруҳда ўзлаштириш 
паст бўлиши мумкин. 
• Мустақил ўрганиш ва ечимлар қабул қилиш учун шароитлар яратилмайди
XX асрнинг бошларида яшаган немис педагоги Рудольф анъанавий дарс ҳақида 
шундай деган экан: фақат эшитиш ва кўриш методи билан таълим олган ўқувчилар жуда 
пассив зотларга айланадилар. Улар ҳаётий ҳақиқат олдида ожиз бўладилар. Бу фикр 
ҳозирги кун учун янада долзарбдир.
Технологик ёндашув таълим жараёнини ўзаро узвий боғлик босқичларга ажратиш, 
қўйилган мақсадга эришиш учун белгиланадиган амалларни бажариш ва маьлум 
кетмакетликда амалга оширишни лойиҳалаштирилган иш ва амалларни бир хил талаб 
асосида бажаришни назарда тутади. Ўқув материали таълим мақсадига мос тузилади. 
Учинчи, тадқиқийижодий ёндашувда ўқувчи, талабаларнинг муаммоларни ечиш 
қобилиятини ривожлантириш, уларни янги билимларни мустақил ўзлаштириши, ташаббус 
кўрсатишига кўпроқ эътибор берилади. Шахсий ташаббуслари фаоллаштирилиб
қўллабқувватланади ва ривожлантирилади. Ижодий фикрлашга ундалади. Таълим 
ҳамкорликка асосланади.
Ҳар икки ёндашувда ҳам умумий жиҳат: таълим жараёни марказида ўқувчи туради. 
Ўқувчи, талабаларнинг мустақил билим олишга, ўқишга, мустақил фикр юритиш, 
таққослаш, хулоса чиқаришга ўргатилади. Дарсда фаол қатнашишларига кенг имкон 
берувчи, уларни ўйлашга ундовчи, ҳамкорликда ишлашга ўргатувчи методлар 
қўлланилади. Бу методларни қисқача ноанъанавий методлар деб ҳам юритилади. Бу 
методлар ҳам ўзига хос афзаллик ва камчиликларга эга.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling