Тошкент молия институти
ишлов бериш операциялари оғишмай бажарилса белгиланган стандартдаги
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Педагогик технологиянинг ўрганиш объекти сифатида эътироф этилиши.
ишлов бериш операциялари оғишмай бажарилса белгиланган стандартдаги
маҳсулот тайёрланади, яъни маҳсулот сифати юқори даражада кафолатланади. ХХ асрда физика, кимё, энергетика, биология, математика, информатика ва бошқа фанларнинг ютуқларига таянган технологиялар технологик инқилобни келтириб чиқарди. Фантехника тараққиёти яратилган техника ва технологияларни тушунадиган уларни ишлата оладиган, кўрсатилган технология бўйича маҳсулот ярата оладиган кадрлар тайёрлашни ҳам объектив зарур қилиб қўйди. Мутахассис кадрларнинг қай даражада билим олиши, кўникма маҳоратига эга бўлиши таълим муассасаларида таълимтарбия жараёнини кўп жиҳатдан қандай ташкил этилишига боғлиқ. Шунинг учун ҳам кўплаб педагоглар ўқувчи талабаларга нимани ўқитиш, ўргатиш керак, қандай ўқитиш, ўргатиш керак? деган савол қўйиб, унга жавоб топиш учун тинимсиз изланишлар олиб борадилар. Педагог олимлар ва амалиётчилар ишлаб чиқариш технологиясини назарда тутган ҳолда ўқув жараёнини ҳам “технологиялаштиришга” яъни ўқитишни натижасини кафолатланган ўзига хос технологик жараёнга айлантиришга уринадилар. Натижада педагогикада янги йўналиш – педагогик технология, хусусан, ўқитиш ва тарбиялаш технологияси пайдо бўлди. Педагогик технология бу таълим самарадорлигини ошириш учун қўлланиладиган ҳамда педагогика назарияси ва амалиётининг барча соҳалари билан ўзаро боғлиқ бўлган ўқитиш шакллари, методлари, воситалари, унга ёндашувлар, тизимлар, концепциялар, тенденциялар, ғояларнинг фанлараро ўзаро бирикиб ягона мажмуа тарзида ифодаланишини билдиради. 40 Педагогик технология деярли ярим аср давомида тадрижий равишда ривожланди ва ҳозирги даражага етди. Бу даврда ўқитиш «оғзаки – аудиовизуал–дастурлашмультимедиа– гипермедиа» кетма–кетлиги бўлиб алмашинди. Педагогик технологиянинг эътироф этилиши даврини уч босқичга бўлиш мумкин. 1. Педагогик технологиянинг ўрганиш объекти сифатида эътироф этилиши. ХХ асрнинг 30 йилларида АҚШ таълим тизимига аудиовизуал ўқитиш дастурлари киритила бошланди. У нафақат таълимда технологик инқилобга, балки янги фан педагогик технологияга асос солди. 1946 йилда АҚШ нинг Индиана унверситетида ўқув дастурига аудиовизуал таълим режаси киритилди(муаллифи Л Ларсон). Биринчи давр (50 йилларнинг боши ва ўрталари) таълим муассасаларида ахборотларни тақдим этишнинг техник воситалари товушни ёзиб олиш ва қайта эшиттириш, бошқача қилиб айтганда “аудиовизуал воситалар” нинг пайдо бўлиш билан характерланади. Дастлаб ҳар бир дарс, ўтиладиган мавзуда ўқув ва тарбия мақсад вазифалари ишлаб чиқилади. Бу ҳолда ишлаб чиқаришдаги бошқарувчи билан таълимдаги педагог фаолиятида ўхшашлик бор. Ўқув жараёнининг барча босқичларида бутун тизимнинг асосий технологик жиҳати ўқув жараёнини сўнгги натижалари бўлган мукаммал билимга эга бўлган кадрлар тайёрлашга эришиш мақсади турган. Анъанавий ёндашувга, одатда, кўргазмалитушунтирув, ахборотрецептив, репродуктив каби усуллар киритилади. Уларнинг умумий томони тайёр билимларни ўқувчи, талабага етказиш, баён қилишга асосланган бўлиб, ўқувчи билим олувчи ролини бажаради. Анъанавий ўқитишда: - Янги материалларнинг деярли ҳаммаси ўқитувчи томонидан оғзаки баён қилинади; Билимлар талабаларга тайёр ҳолда тақдим этилади; Ўқитувчи турли йўллар билан бу билимларнинг қабул қилинишини ташкил қилади; - Ўқувчилар билимни қабул қиладилар (рецепция) ва уларни маъносига етадилар, ўз хотираларида сақлаб қоладилар; - Дарслик асосан мустақил иш учун қўлланилади; - Аудитория машғулотлари пайтида дарсликлар: айрим ҳолларда педагог тушунтиришларига халақит бермаслиги учун ёки ўқувчи, талабалар диққатини бузмаслик мақсадида қўлланилмайди. Кўпинча дарслик уйда ҳам қўлланилмайди, унинг ўрнини дарс пайтида тузилган конспект босади; - Билимларни текшириш асосан машғулот вақтининг сезиларли қисмини эгаллайдиган индивидуал оғзаки сўровлар, ҳамда узоқ муддатларда ўтказиладиган назорат ишлари ёрдамида амалга оширилади; - Мустақил ишнинг нисбий миқдори жуда кам. Ўқувчи, талабаларни олинган билим, ахборотларни хотирада сақлаб қолиш, мустаҳкамлашга ундалади. Таълимга анъанавийкўргазмали ёндашувда асосан дарс ўтишнинг анъанавий (таълим жараёни марказида ўқитувчи бўлган) методлари қўлланилади. Бу методларда ўзига хос афзаллик ва камчиликлар бор. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling