Тошкент молия институти


Педагогик технология ва инсон капиталига инвестиция тушунчаларининг


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Педагогик технология ва инсон капиталига инвестиция тушунчаларининг 
ҳаётга кириб келишини деярли бир даврда юз бериши бежиз эмас. Чунки ҳар иккиси 
ҳам соғлом мустақил фикрлай оладиган, вазиятни тўғри баҳолаб, самарали вариантни 
фарқлай биладиган, танлаган мутахассислиги бўйича талабга мувофиқ малака, кўникмага 
эга бўлишнинг объектив зарурлигини кўрсатувчи, таъкидловчи тушунчалардир. 
Педагогик технологиянинг моҳияти, унга асосланиб дарс жараёнини ташкил этиш ҳақида 
камида ярим аср давомида илмий мунозаралар олиб бориляпти. Бу мунозараларнинг 
мазмуни, натижаси турли муаллифлар педагогик комиссиялар ва уюшмаларнинг таърифу 
тавсифларида ўз аксини топди. Бир гуруҳ муаллифлар педагогик технологияни 
ўқитишнинг замонавий воситалари мажмуаси деб ҳисоблашса, бошқалари коммуникация 
жараёни, учинчи гуруҳдагилар ўқитиш жараёни ва воситаларининг бир бутунлиги деб 
қарашади. 
АҚШ педагогик технологиялар ва коммуникациялар уюшмаси 1979 йили педагогик 
технологияларнинг маъноси тўғрисидаги мунозараларга якун ясаб, унинг расмий 
таърифини эълон килди. Бу таърифга кўра педагогик технология одамларнинг ғояларни, 
билимларни ўзлаштириши, таълим олишни режалаштириш, таъминлаш, баҳолаш ва 
бошқариш фаолиятини ташкил этиш методлари ва воситаларини ўз ичига қамраб олган 
мажмуавий интегратив жараёндир.
1
Лекин хозирги пайтда ҳам бу ҳақдаги мунозаралар 
тўхтагани йўқ.
Машҳур педагог олим Беспалько В.П. педагогик технология бу ўқитувчи 
маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган 
ўқувчи шахсини шакллантириш жараёнининг лойиҳасидир, деб таърифлаган. Педагогик 
технологияни теран маъносини В. П. Беспалько, биринчидан, педагогикадаги 
экспромтлардан холи бўлиш ва таълим жараёнларини лойиҳалашда, иккинчидан
ўқувчининг ўқиш, билим олиш фаолияти тузилиши ва мазмунини ишлаб чиқишда, 
учинчидан, ўқувчининг ўқув материалини ўзлаштириш сифатини, унинг шахс сифатида 
камол топиш даражасини назорат этиш ва мақсадли ташхис қилишда, тўртинчидан, 
ўқувтарбия жараёни таркибий қисмлари (компонентлари) мазмундорлиги ва тизимини 
яхлитлиги тамойилини жорий этишда кўради.
2
Педагогик технология республикамиз 
педагог олимлари томонидан турлича талқин этилади. «Педагогик технология бу 
ўқитувчи (тарбиячи)нинг ўқитиш (тарбия) воситалари ёрдамида ўқувчи (талаба)ларга 
муайян шароитда таъсир кўрсатиш ва акс таъсир маҳсули сифатида уларда олдиндан 
белгиланган шахс сифатларини жадал шаклланишини кафолатлайдиган жараёндир».
3
Тадқиқотчилар Сайидаҳмедов Н, Мирзажонова Д. таърифларига кўра «Педагогик 
технология бу илмий асосланган дидактик жараён амалга оширадиган, самарадорлиги ва 
1
.Silber K, H. Some implicational of the history of Educational Techology: we re all in this together. In: J. W. 
Brown and S. N. Brown. Educational Media Yearbook, Littleton, Colorado: Librares Unlimited, 1981, p. 21. 
2
Беспалько В.П. Слагаемые педагогической технологии. М: «Педагогика», 1989, с. 192. 
3
Сайидахмедов Н. Янги педагогик технологиялар. Тошкент: «Молия», 2003, 6-бет.


43
ишончлилиги юқори бўлган ҳамда таълим натижасига эришишни кафолатлайдиган 
педагогик фаолият»дир
1

Ҳозирги пайтда барча педагоглар педагогик технологияга берилган энг мукаммал 
таъриф бу ЮНЕСКО таърифи, деб тан олишади. Лекин қизиғи шундаки уни инглизчадан 
таржимаси турли китобларда фарқ қилади. Масалан, «Олий ўқув юртларида ўқитишнинг 
замонавий усуллари» китобида «Педагогик технология – бу бутун ўқитиш ва билимларни 
ўзлаштириш жараёнида ўз олдига таълим шаклларини самарадорлаштириш вазифасини 
қўювчи техник ҳамда шахс ресурслари ва уларнинг ўзаро алоқасини ҳисобга олиб, 
билимларни яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли методидир»
2
 деб қайд этилади. 
Бошқа муаллифлар «Педагогик технология – бу билим бериш ва уни эгаллашда 
техника ва инсон ресурсларини ўзаро узвий боғлиқ ҳолда кўриб, бутун таълим жараёнини 
лойиҳалашда ва амалда қўллашда (системали) мажмуали ёндашув усулидан 
фойдаланишдир» деб таърифланган, деган фикрни билдирадилар.
3
Яна бир китобда 
«Педагогик технология – бу таълим шаклларини жадаллаштириш вазифасини кўзлаган 
ўқитиш ва билимларни ўзлаштиришнинг барча жараёнларини техника ва инсон 
омилларида ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатлари воситасида яратиш, татбиқ этиш ва 
белгилашнинг изчил тизимидир» дейилади ЮНЕСКО таърифида, деб кўрсатилади.
4
«Таълим технологияси таълим моделларини оптималлаштириш мақсадида инсон ва 
техника ресурслари ва уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда бутун ўқитиш ва 
билимларни ўзлаштириш жараёнини яратиш, қўллаш ва аниқлаш тизимидир», деб 
берилади, таълим самарадорлигини ошириш йўлларига бағишланган семинар тренинг 
материалларида.
5
«ЮНЕСКО таърифига кўра, ПТ(педагогик технология) икки маънога эга: 
ўқитишнинг техник воситаси(ЎТВ) ва ПТ, яъни дастлабки маънода «бу – ўқитишнинг 
техник воситаси», кейингиси бўйича эса, «ПТ – бу режалаштириш – жорий этиш – 
баҳолаш (densing – applying – assessing) чизиғи бўйича тизимли ёндашув. Бу педагогик 
технологиянинг барча янги таърифлари ва уларнинг концепциялари учун характерлидир»
6
Кўриниб турибдики, муаллифлар ўз қараши нуқтаи назаридан таърифни турлича 
талқин этишга ҳаракат қилишган. Бир таърифда бутун технология, уни қўллашнинг 
тизимли методи сифтида талқин этилса, иккинчисида, таълим жараёнини лойиҳалашда ва 
амалда қўллашда (системали) мажмуали ёндашув усулидан фойдаланишдир дейилса, 
бошқаларида эса методлар ҳақида очиқ фикр билдирилмай, кўпроқ тизим сифатидаги 
томонига эътибор қаратилади. 
Турли қарашларни ҳисобга олган ҳолда педагогик технология таърифига ёндашсак, 
“ишлаб чиқариш” натижаси “маҳсулоти” – маълум малакага эга бўлган мутахассис 
тайёрлаш учун илмий асосланган дидактик жараённи амалга ошириш, яъни ўқитиш 
жараёнини қўйилган мақсадга кўра изчил кетмакетликда, турли методларни қўллаш 
орқали самарали таълим натижасига эришишнинг ишончлилигини таъминловчи 
педагогик фаолият деб тушунтириш мумкин. 
Педагогик технологияда таълим ва тарбия умумий тарзда қаралади. Лекин ҳаёт 
кўрсатдики, таълим соҳасидаги технологияни ҳамма вақт ҳам тарбия соҳасида қўллаб 
бўлмас экан. Сабаби, таълим жараёнида мақсадни ташхислаш ва режалаштириш имкони 
мавжуд. Тарбия жараёнида эса мақсадни ташхислаб бўлмайди. Бундан ташқари ҳар 
1
Н. Сайидахмедов, Д. Мирзажонова. Педагогик технология таълим, замонавийлик ва илмийлик. Касб-хунар 
таълими N:1 2005 йил. 
2
Фарберман Б.В., Мусина Р.Г., Жумабоева Ф.А. Олий ўқув юртларида ўқитишнинг замонавий усуллари. 
Тошкент, 2002, 60-бет.
3
Зиёмуҳамедов Б., Абдуллаева Ш. Илғор педагогик технология, Тошкент, 2001, 7- бет. 
4
Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат, Тошкент, 2003, 63-бет. 
5
«Таълим самарадорлигини ошириш йўллари.» мавзусидаги семинар-тренинг материаллари. Тошкент, 2002, 
41-бет.
6
Педагогик технологияларнинг ривожланиш тарихи. Нашр этилган материаллар шарҳи. Касб-ҳунар 
таълими. 2005, №2, 20-бет.


44
қандай педагогик технология пировард мақсадга эришишни таъминлаши зарур. Лекин 
ҳозирги вақтгача педагогикада инсоннинг тарбияланганлик даражасини, инсонда 
шаклланган муайян шахсий сифатларни, инсоний қадриятларни, умуман олганда унга 
тарбиявий таъсир кўрсатиш натижаларини аниқлаш жуда қийин ва бу мезонлар ишлаб 
чиқилмаган.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling