Тошкент молия институти


§. Таълим технологиясида дарс ўтиш методларининг тутган ўрни


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

2§. Таълим технологиясида дарс ўтиш методларининг тутган ўрни 
 
Таълим технологиясини ўқув жараёнига жорий этишнинг долзарблиги қуйидаги 
заруриятдан келиб чиқади. 
- Қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кўзланган мақсад
вазифаларни амалга ошириш, ижтимоийсиёсий ҳаётда онгли равишда қатнаша оладиган, 
ижтимоий жараёнларга фаол таъсир эта оладиган, мамлакат тақдирига жавобгар бўла 
оладиган, масъулиятни ҳис этадиган, мустақил ва эркин фикрловчи шахсни 
шакллантириш; 
- Жаҳон талаблари даражасида рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлаш; 
- Бозор талабларига тезда мослашиш зарурияти. 
Таълим технологияси ўз ичига: 
1. Ўқув предмети, ҳар бир ўрганиладиган мавзу бўйича мақсадвазифалар ва 
уларнинг рўйхатини ишлаб чиқиш; 
2. Ўқув мақсадига эришиш йўлларини методларини танлаш, ишлаб чиқиш; 
3. Қўйилган мақсадни қай даражада амалга оширилганини назорат қилиш учун 
методларни тайёрлаш ва назоратни амалга ошириш; 
4. Эришилган натижани баҳолаш: 
А) Хусусий ўқув мақсадвазифаларни қайта кўриб чиқиш ва тузатишлар киритиш; 
Б) Назорат натижаларини таҳлил қилиш, мувофиқ равишда тузатишлар киритиш 
кабиларни олади.
Кўп ҳолларда методикани таълим технологияси, усулни методлар билан 
аралаштириб юборилади. Шу боис бу тушунчаларга аниқлик киритиш зарур. Методика, 
илгариги бобда айтганимиздек ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар 
мажмуаси бўлиб, қандай, қай тарзда, нималар ёрдамида ўқитишни ўргатади. 
Таълим технологияси эса қўйилган мақсадни амалга ошириш ва натижасини 
маълум даражада кафолатлаш учун турли методлар ва воситалар орқали ўқитиш 
жараёнини ўзаро боғлиқ қисмларини бир бутун қилиб бирлаштириш ва маълум 
тартиб, тизим асосида изчил, мантиқий кетмакетликда бажаришни кўзда тутади. 
Методика тушунчаси усул, метод тушунчаларини қамраб олади. Усул ва метод 
тушунчалари ўзаро боғлиқ. Метод усулга нисбатан жуда кенг маънога эга. Методнинг ўзи 
бир неча усулларни ўз ичига қамраб олиши мумкин. Шу билан бирга, метод усул 
сифатида, усул метод сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.
Усул бу методнинг бир унсури, унинг таркибий қисми, бир марталик фаолият, 
методдаги алоҳида бир ташланган қадам. 
Ўқитиш методи мураккаб, кўп ўлчовли, серқирра тушунча, агар биз уни фазовий 
моделини чизишни уддалаганимизда, қаршимизда қирралари кўзни қамаштирадиган ва 
рангбаранг 
товланадиган ажойиб биллур намоён бўларди. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling