Тошкент молия институти
Ноанъанавий методларнинг камчиликлари
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кейинги пайтларда кенг қўлланилаётган
Ноанъанавий методларнинг камчиликлари:
- кўп вақт талаб этиши; - ўқувчи, талабаларни доимо ҳам кераклича назорат қилиш имконияти пастлиги; - мураккаб мазмундаги материаллар ўрганилганда ҳам ўқитувчининг роли паст бўлиб қолиши; - билими паст ўқувчи, талабалар бўлгани сабабли билимдонларнинг ҳам паст баҳо олиши ёки аксинча ҳолат бўлиши; - ўқитувчининг ўзи ҳам фикрлаш қобилиятига ва муаммоларни ечиш кўникмаларига, вазиятни тезда баҳолай олиш, ҳозиржавоб бўлиш кўникмаларига эга бўлиши талаб этилади. Ҳозирги пайтда таълимда интегратив ёндашув ҳам кенг ёйилмокда. (Интеграция сўзи лотинча бўлиб, тиклаш, тўлдириш, қисмларни бир бутун қилиб бирлаштириш деган маънони англатади). Таълимда билимлар интеграцияси ёки фанлараро боғланишдан кўп фойдаланилади. Интеграллашган таълим ўқувчи, талабаларни ижодий фикрлашга ўргатади. У нафақат ўқувбилим фаолиятини тизимлаштиради, жадаллаштиради, балки таълим олувчиларнинг умумий маданиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилади, Предметлараро боғланиш туфайли интеграция турли даражада намоён бўлади: бир неча фанларни бирлаштириб, махсус курслар яратиш; ўқув фанларининг турли бўлакларини маълум бир блокка бирлаштириш; бир мавзуни икки ёки бир неча предметлар асосида ўрганиш; билимларни умумлаштириш асосида яратилган курсларни ўрганиш. Кейинги пайтларда кенг қўлланилаётган, таълимни ривожлантиришнинг самарали йўналишларидан бири—фанларни модул технологияси асосида ўқитишдир. Маълумки, анъанавий таълимда мақсадлари, асосан, билим беришга, модул технологияси асосида ўқитишда эса таълим олувчилар фаолиятига йўналтирилади. Модул – бу фаннинг бирбирига ўзаро боғлиқ бўлган фундаментал тушунчаларини ўрганишга йўналтирилган ва дидактик тамойил асосида тузилган ўқув материаллари бирлиги бўлиб, унда фан бўйича ўқув дастурлари қисқартирилган ва чуқурлаштирилган тарзда табақалаштирилади. Натижада босқичмабосқич ўқитиш имконияти яратилади. Педагогларнинг фикрича, агар модул технологияси асосида ўқитиш тўғри ташкил этилса, таълимнинг ҳар қайси босқичида ўқувчи, талабалар янги ўқув материалларини ўзлаштиради, кўникма ва малакасини такомиллаштиради. Модул алгоритм асосида ишлаб чиқилади ва қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади: аниқ мақсад, назарий билим, амалий машғулот, услубий кўрсатма йўлйўриқлар, назорат, ўзлаштирилган билим, малакани синаш ва баҳолаш ва ҳоказо. Модул технологияси асосида ўқитиш қуйидаги кетмакетликда амалга оширилади: модулли ўқитишдаги дастлабки шартшароитларни таҳлил этиш; модулнинг ўқув мақсадлари ва мазмунини белгилаш; ўқувдидактик материаллари ва ўқитиш воситаларини тайёрлаш; назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш; ўқувчи, талабаларнинг олган назарий билими ва амалий кўникмаларини баҳолаш. Юқорида келтирилганларнинг ҳаммаси таълим олувчиларни фикрлаш даражасини кенгайтириш, юз берадиган воқеа – ҳодисаларнинг сабабини англаш, изланишни ўргатишга қаратилган. Модул тизимининг моҳияти шундан иборатки, таълим олувчилар таълимнинг алоҳида бирлик модулларини изчил ҳолда кетмакет ўзлаштирадилар. 51 Таълимда модул тизимини қўллаш эски модул бирлиги ўрнига тезда янгисини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш имкониятини беради. Модул тизими асосида таълим беришнинг афзаллиги шундаки, эътибор кўпроқ таълим олувчига, унинг ўз устида мустақил ишлаши, ҳамда ўзўзини назорат қилишига қаратилади. Модул тизими асосида ўқитишнинг давомийлиги таълим олувчининг тайёргарлигига ва касбий малакани қай даражада эгаллаш истагига боғлиқ. Ўқитишни таълимнинг истаган моделидан кейин тўхтатиш мумкин. 1. Модул технологияси асосида ўқитишни ташкил этишда дастлабки шартшароитларни таҳлил этиш. Иқтисодий фанларни модул технологияси асосида ўқитишга тайёргаргарлик кўриш, яъни назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш учун дастлаб уч йўналишда иш олиб борилади. Биринчидан, ўқувчиталабаларнинг тайёргарлик ҳолати таҳлил қилиниб, уларнинг билими, ўқув материалларини ўзлаштириш даражаси ва қобилияти аниқланади. Чунки уларнинг таълим олишида ўзига ишончи, қобилияти, шахсий ҳолати, ва ёши муайян даражада таъсир кўрсатади. Ўқувчиталабаларнинг қобилиятига кўра табақалаштириш асосида уларга фанни мустақил ўзлаштириш тавсия этилади. Иккинчидан, мавжуд шартшароитлар таҳлил этилади. У ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: Ҳуқуқий шарт–шароитлар. Бунда таълим жараёнига тааллуқли ўқув режаси ва дастурлар ўрганилади. Ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ шартшароитлар. Бунда модул таркибига кирган назарий ва амалий машғулотлар ташкил қилинадиган жой ва бошқа шароитлар ўрганилади. Техникавий шартшароитлар. Бунда техник жиҳоз ва мосламалар, ўқув ва ёрдамчи аудиовизуал воситаларининг мавжудлиги, ҳолати ўрганилади. Учинчидан, ўтиладиган иқтисодий фанлар таҳлил килиниб, модуллар мазмунини белгилашда зарур бўладиган турли манбалар, яъни ўқув материаллари ва бошқалар ўрганилади. Масалан: * Иқтисодий, педагогика соҳалари бўйича дарслик, қўлланма ва бошқа адабиётлар; * Илмий адабиётлар (илмийиқтисодий, педагогик журналлар, махсус мақолалар, диссертациялар, Интернет маълумотлари) ўрганилади, 2. Модулнинг ўқув мақсади ва мазмунини белгилаш. Модул технологияси асосида ўқитишда дастлаб ўрганиладиган фаннинг ўқитиш мақсади ва мазмуни, модулларнинг мақсади ва мазмуни белгиланади. Ўқув мақсадлари якунида таълимтарбия натижаси сифатида ўқувчи, талаба эришиши лозим бўлган билим, малака ва шахсий кўникмалар белгиланади. Ўқув мақсадлари тармоқ таълим стандарти талаблари асосида ишлаб чиқилади. Модулни ўрганиш мақсади қанчалик аниқ бўлса, унга эришилганлик даражасини баҳолаш шунчалик осон бўлади. 3. Модул бўйича ўқувдидактик материаллар ва ўқув воситаларини тайёрлаш. Ўқув дидактик материаллар ва ўқув воситалари дейилганда билим ва малакаларни шакллантиришга хизмат қилувчи ахборот манбалари тушунилади. Модулли технология асосида ўқитишда ўқув дидактик материаллар сифатида назарий ва амалий дарсларда матнли визуал воситалар, масалан, ўқув адабиётлари, картотека ва маъруза матнлари, тарқатма материаллар, услубий кўрсатмалардан фойдаланилади. 4. Назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш. Модул таркибига киритилган назарий машғулотларни қуйидаги кетмакетликда ўтказиш тавсия этилади. Қизиқтириш (мотивация уйғотиш). Иқтисодий фанларни модул технологияси асосида ўқитишда дарсларни қизиқарли, ҳатто дарсга тўғридантўғри тааллуқли бўлмаган 52 маълумот билан бошлаш мумкин. Масалан, мавзу билан боғлиқ қизиқарли кашфиёт, янгилик ёки хизматни тушунтириш билан дарс бошланади. Бу таълим олувчилар кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади ва уларнинг шу соҳага ёки кейинги дарсларда ўрганиладиган мавзуга қизиқишига ёрдам беради. Маълумот (билим) бериш. Ўқитувчи ўқувчиталабаларга янги материални тушунтиради, қисқа маърузалар ўқийди, мунозаралар, ўқув суҳбатлари уюштиради. Янги модул бирлигини ўрганишдан аввал ўтилган модул бирликлари қисқача умумлаштирилган ҳолда такрорланади. Модул бирлигига мос тарқатма материаллар берилади. Бу ўқув жараёнини осонлаштиради. Уларни модул бирлигига монанд равишда биринкетин тарқатиш ва кўриб чиқиш учун етарли вақт ажратилади. Ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш учун топшириқлар бериш. Ўқувчи, талабаларга тафаккур қилиш ва маълумотларни қайта ишлаш имкониятини яратувчи топшириқлар берилади. Ҳар бир топшириқ ёки машқдан кейин бажарилган ишлар баҳоланади. Натижаларни гуруҳларда очиқойдин ва самимий муҳокама қилиш ҳам юқори самара беради. Модулни ўрганиш охирида якуний суҳбат учун вақт ажратилиши керак. Бу –ўқитувчи ва ўқувчиталабалар фаолияти натижалари, уларнинг амалга оширган ва оширмаган ишлари юзасидан мулоҳаза юритиш учун яхши имконият беради. 5. Ўқувчи, талабаларнинг назарий билими, амалий кўникма ва малакасини баҳолаш. Махсус фанларни модул технологияси асосида ўқитишда ўқувчи, талабалар билими ва кўникмалари ўқув мақсадларига мувофиқ ҳолда мунтазам баҳоланиши керак. Баҳолаш ҳуқуқий, педагогик ва психологик тамойилларга ҳамда Давлат таълим стандартларига асосланади. Баҳолаш орқали бутун модулни ўрганиш жараёни ва унинг барча компонентлари мақбуллиги текширилиб кўрилади. Бу билан модулли ўқитиш кутилаётган натижани бераётгани ёки бермаётгани аниқланади. Шундай қилиб, педагогик технология, тўғрироғи, таълим технологияси, қўлланиладиган методларнинг барчаси ҳам таълим олувчиларни чуқур билим олишлари ва талаб даражасида кўникмага эга бўлишларига қаратилган. Ҳамма гап қўйилган мақсадни қай даражада амалга оширишдадир. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling