Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Конкурс(танлов)лар ўтказиш. Маълум бир мавзу ёки муаммо бўйича талабалар
олган билимларини аниқлаш ва баҳолаш учун қўлланилади. Дарс ўтишда бошқа қатор методлар ҳам мавжуд бўлиб, уларни ўқитувчи мавзунинг мазмуни, гуруҳнинг тайёргарлигига қараб, қўллаши мумкин. Дарс бериш жараёнида турли методларни қўллашни ҳозирги пайтда кенг тарғиб қилинаётганига қарамай ҳали кутилган натижага эришилгани йўқ. Бунинг қатор сабаблари қуйидагича: • дарс жараёнини турли методлар асосида ташкил этиш, методларни қандай қўллаш бўйича методик қўлланмаларнинг йўқлиги; • интерактив методларни қўллаш бўйича ўтказиладиган дарсларга тайёргарликнинг кўп вақт ва маблағ талаб қилиши; • интерактив методларни кенг қўллаш учун барча олий ва ўрта махсус ўқув юртларида моддий базанинг етарли эмаслиги; • интерактив методларни кенг қўллаб, дарс ўтиш ўқитувчидан чуқур билим ва маҳорат талаб қилиши; • барча ўқитувчиларни бунга бирдай жалб қилишнинг қийинлиги ва ҳоказолар. Бундан ташқари, ўқув жараёнини ташкил этишдаги қийинчиликлар ва камчиликлар ҳам турли методларни қўллаб, дарс ўтишга тўсқинлик қилади. Ўқиш жараёнини ташкил этишдаги қийинчиликлар: а) бутун ўқув жараёнини ташкил қилишга тегишли; б) ўқув материалининг маълум бир қисмига тегишли бўлиши мумкин. Камчиликлар эса: 1) умумий характерга эга бўлган; 2) ўқув жараёнидаги индивидуал тўсиқлар; 3) гуруҳ туфайли келиб чиққан қийинчилик; 4) дарс жараёнини ташкил қилишдаги қийинчиликлар туфайли келиб чиққан тўсиқлар. Дарсни ташкил қилиш билан боғлиқ қийинчиликлар шовқин, дарс пайтидаги танаффус, дарсни бошқалар томонидан бузилиши туфайли келиб чиқиши мумкин. Дарс жараёнида қўлланиши керак бўлган техник воситалар, дарслик, зарур ўқув қуроллари етишмаслиги кабилар ҳам қийинчиликлар туғдиради. Ўқитувчининиг ЎЗ фанини пухта билмаслиги, фанга доир янгиликлардан хабардор эмаслиги, ўзини бирорбир айби бор ёки бирор нарса етишмаётгандай тутиши ҳам дарс ўтишда қийинчилик туғдиради. Талабаларнинг дарсда ўзини тута билмаслиги, ўзаро рақобатлашуви, ҳам дарс ўтказишга тўсиқ бўлиши мумкин. Дидактик характердаги камчиликлар: Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling