Тошкент молия институти
а ўқитувчининг ҳукмронлик ролини ўйнаши; а
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
а ўқитувчининг ҳукмронлик ролини ўйнаши;
а ўқитувчининг ўзини тута билмаслиги; а ўқитувчида сабртоқатнинг етишмаслиги; а хушмуомалалик, хушфеълликнинг етишмаслиги; а ёрдам беришга тайёр туришдаги камчилиги; а хайрихоҳ эмаслиги, талабаларни кўркўрона сўзсиз бўйсунишга мажбур қилиши 59 кабилардан иборат. Дарс ўтишда юз берадиган турли камчиликлар натижасида талабаларнинг ўқишдан кўнгли совийди. Бу индивидуал, руҳий ва интеллектуал қобилияти даражасига нисбатан ўзлаштириш даражасини тушиб кетишида ифодаланади. Ўқув жараёнида тўсқинликлар юз берганми йўқлигини қуйидаги мезонлар бўйича аниқлаш мумкин: ўзлаштириш кўрсаткичининг пасайиши; дарсга қатнашиш даражасининг пасайиши; материални ўзлаштириш учун ажратилган вақтда улгурмаслик. Демак, дарс жараёнини ташкил қилишда ўқитувчи иложи борича ана шу камчиликлар юз бермаслигининг олдини олишга ҳаракат қилиши керак. Дарсда педагог интерактив методларни қўллаши учун шахсий тажриба талаб қилинади. Интерактив метод ва уларни қўллаш ҳақида кўплаб ўқув, услубий адабиётларни ўқиш мумкин. Лекин уларни қўллаш малакасига эса бевосита ана шу жараёнда ўзи қатнашибгина эга бўлиши, кўникма ҳосил қилиши мумкин. 3§. Дарс ўтиш методларини танлаш мезонлари Ўқитувчи дарсни режалаштирар экан, албатта, уни қандай метод асосида ўтказиш ҳақида бош қотиради. Юзаки қараганда, ҳар бир мавзуни хоҳлаган методни қўллаб ўтказаверса бўлади, лекин амалда бунинг иложи йўқ. Бунга қатор объектив ва субъектив сабаблар, мавжуд шароит салбий таъсир кўрсатади. Психология, педагогика бўйича ўқув ва илмий адабиётларда дарс ўтиш методини танлашга таъсир қилувчи жуда кўп омиллар кўрсатилади. (I боб, 3§ га қаранг) «Методика преподавания экономических дисциплин» китоби муаллифларининг фикрича таълим методини танлаш ёки аниқлашнинг олтита умумий шартшароитларини ажратиб кўрсатиш мумкин. 1 Булар; 1. Ўқитишнинг қонуниятлари ва тамойиллари; 2. Фаннинг мазмуни ва ўрганиш методи, жумладан, унинг предмети ва мавзулари; 3. Ўқитишнинг мақсади ва вазифалари; 4. Талабаларнинг ўқув имкониятлари (ёши, тайёргарлик даражаси, гуруҳнинг хусусиятлари); 5. Ташқи шароитлар (географик, ишлаб чиқариш, атрофмуҳит); 6. Ўқитувчиларнинг имкониятлари. Турлитуман омилларнинг дарс ўтиш методини танлашдаги ўринларини иерархик тарзда жойлаштирадиган бўлсак, кўпчилик психологлар ва педагог олимларнинг фикрича, биринчи ўринда таълимнинг мақсади туради. Айнан дарс ўтиш мақсадида биз нимага эришишимиз лозимлиги ифодаланади, эришишимиз зарур бўлган натижа белгиланади. Иккинчи ўринда таълимнинг мотивация даражаси туради. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling