61
изланишга олиб келади. Билим даражаси паст бўлса, уларга фаннинг мазмунини
ўзлаштиришга ёрдам берувчи методларни танлаган маъқул.
Дарс ўтиш қийин бўлган гуруҳ талабаларнинг билим даражаси бирбиридан
кескин фарқ қиладиган гуруҳдир. Шунинг учун бундай гуруҳларда билимдонлар
бошқаларга ёрдам
беришига эришишга, фанни ўзлаштиришга кўмаклашадиган
методларни кўпроқ танлашга тўғри келади.
Ўқитувчи дарс методини танлар экан
талабаларнинг фаоллиги, қизиқишини ҳам
ҳисобга олиши зарур. Талабаларнинг қизиқиши паст гуруҳларда уларнинг фаоллигини
оширувчи, фанни ўрганишга қизиқиш уйғотувчи методларни қўллаш зарур.
Бунда
моделлаштирувчи ўйин турли қизиқарли машқлар, конкурслар ўтказиш, талабаларга
индивидуал топшириқлар бериш,
айтайлик, бирон иқтисодий кўрсаткичларни
ўзгаришидан қандай хулоса чиқиши борасидаги фикрлашлар билан кечади.
Талабаларнинг фаоллиги юқори гуруҳларда уларни ўз устида мустақил
ишлашларини таъминловчи, эришган даражада қотиб қолмай, янада кўпроқ
билишга
ундовчи методларни қўллаш муҳим.
Дарс ўтиш методини танлашда
таълим бериш муддатини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Маълумки, вақт инсон учун энг чекланган ресурс. Шунинг учун талабаларни доимо
вақтдан унумли фойдаланишга ўргатиш зарур. Фанни ўрганишга умумий қанча вақт
берилгани, шулардан мавзуларга қанча вақт ажратилганига қараб, дарс ўтиш зарур.
Шубҳасиз, дарс ўтиш
методларини танлашда моддийтехник база, ўқитишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: