Тошкент молия институти
Мотивация – бу биологик жиҳатдан инсоннинг ирсий ва тўпланган тажрибаси
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Мотивация – бу биологик жиҳатдан инсоннинг ирсий ва тўпланган тажрибаси
асосида индивидуал ва гуруҳий равишда эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган, ундайдиган туйғу. Инсонни ўқишга ўрганишга ҳам ана шу туйғу ундайди. Ўқитувчи дарс ўтиш методини танлар экан, албатта, ўқувчи, талабалардаги мотивация даражасига эътибор бериш керак. Дарс ўтиш методини танлаганда таълим қонуниятлари ва принципларини 2 реализация қилишни назардан қочирмаслик керак (қонуният объектив амал қилувчи ҳодисаларнинг муҳим 1 Н.Хўжаев, П.З.Хошимов, Т.Т.Джураев, О.Б.Гимранова. Методика преподавания экономических дисциплин. Тошкент 2004, стр. 16. 2 Принцип (лотинча principium- асос, бошланиш): 1. Назария, таълимот, фан, хатти-ҳаракатнинг асосий қонун-қоидаси. 2. Киши қаттиқ ушлаб олган, оғишмай амал қиладиган қоида, нуқтаи назар, қараш, маслак, етакчи ғоя. 60 алоқадорлиги, боғланишлари ва уларнинг қонунлари, қонуний асосда табиий равишда ўзўзидан келиб чиқувчи муқаррар иш, ҳодиса ва бошқа шу кабилар). Ҳар бир фанни ўрганишда дарс ўтиш методлари таълим қонуниятларидан, дидактик принциплардан келиб чиққан ҳолда танланади. XVXVI асрларда машҳур олимлар билишнинг асосий қонуниятларига фақат ўқитишнинг эмас, балки ахлоқий тарбиялашнинг ҳам етакчи асоси сифатида қараганлар. 3 Ижтимоийпедагогик қонуниятлар қуйидагиларда ифодаланади: • таълим жараёни жамият тараққиётини акс эттиради; • таълим ва тарбия жараёни ҳамда ўқувчи – талабалар тафаккурини ривожланиши бирбири билан узвий боғланган; • ўқитиш ва ўрганиш жараёнлари яхлит таълим жараёни, муайян таълим мазмуни билан бирбирини тақозо этади ва икки томонлама қонуний алоқани ташкил этади; • ўқувчи, талабани биронбир фаолиятга ўргатиш уни шу фаолиятга мақсадга мувофиқ жалб этиш орқали амалга оширилади; • ўқитиш мақсади ва ўқув юрти таълим мазмуни, ўқитиш методлари ва шакллари ўртасидаги қонуний боғлиқлик; • ўқув жараёни ўқувчи талаба мақсадининг ўқитувчи мақсадига мувофиқ бўлиши туфайли амалга ошади. Бунда ўқитувчи фаолияти ўзлаштириши лозим бўлган мазмунига мос бўлиши шарт; • таълим мазмунини ўзлаштириш суръати ва пухталиги, ўқитувчи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ўқув фаолиятига, ўқувчи, талабаларни билишга бўлган қизиқишини таъминлаш; • уларнинг ҳар томонлама ривожланиши, камол топиши учун ўзлаштириши мумкин бўлган ўқув жараёнига қай даражада жалб қилиниши; • ўзлаштирилган ўқув материали мазмунининг пухталигини таъминлащда мавзуни тўлиқ ёки қисман такрорлаш. Ўқув жараёнида талабалар билим қонуниятларидан қандай фойдаланишлари дидактик принципларга амал қилиш билан боғлиқдир. Албатта, дарс ўтиш методларини танлаётганимизда фанни ўрганишга қўйилган талаблар ва фаннинг мазмунига алоҳида аҳамият бериш лозим. Бир фанни ўзлаштиришда яхши натижа берган метод бошқа фанга талабаларни чуқур ўзлаштиришлари учун яхши ёрдам бермаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам дарс ўтиш методларини танлаганда, албатта, фаннинг ҳусусиятларига алоҳида диққат қаратиш лозим. Фанни ўрганишда ўқув материалининг мураккаблиги ва миқдори ҳам муҳим роль ўйнайди. Демак, дарс ўтиш методини танлашда фаннинг бу жиҳатларини ҳам ҳисобга олиш лозим. Масалан, олий ўқув юртларида иқтисодиёт назарияси, академик лицей, касбҳунар коллежларида иқтисодиёт асослари фанини ўрганишда абстракт тафаккур ниҳоятда катта роль ўйнайди. Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил, солиқ ва бошқа шу каби фанларда амалий методлар фанни ўрганишга катта ёрдам беради. Демак, методларни мувофиқ равишда танлаш лозим. Дарс ўтишда қандай методни танлаш ўрганилаётган фанга, унинг хусусиятларига, Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling