Тошкент молия институти


§. Маъруза матнини тайёрлаш


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

2§. Маъруза матнини тайёрлаш 
Маъруза матни ҳар бир фаннинг ишчи ўқув дастури асосида, мавзуга ажратилган 
вақтдан келиб чиқиб, тайёрланади. Бунинг учун мавжуд адабиётлар ўрганилади, турли 
манбалардан ахборотлар йиғилади.
Мавзуни ўрганишнинг мақсадидан келиб чиқиб, зарур саволлар қўйилади, мавзуни 
ёритиш методи танланади.
Иқтисодиёт назарияси барча фанлар учун асос бўлишини ҳисобга олиб, намунавий 
маъруза матни шу фандан берилади. Маъруза ўқилаётган иқтисодий фанларнинг 
хусусиятларидан келиб чиққанда маърузада маълум бир фарқлар бўлиши мумкин, лекин 
маърузанинг асосий моҳияти ўзгармайди. 
Анъанавий маъруза матни 
 
Мавзу: «ИҚТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР ВА ЖАМИЯТ ЭҲТИЁЖЛАРИ» 
 
Кириш 
Илгариги мавзуда иқтисодий ғояларнинг вужудга келиши, иқтисодиёт назарияси 
фани нимани ўрганиши, иқтисодий қонунлар ва категориялар, фанни ўрганиш 
услубларини кўриб чиқдик. Иқтисодиёт назарияси барча иқтисодий фанларнинг 


71
пойдевори эканлигини, у бажарадиган вазифаларни ўргандик. Бугунги дарсимиз 
«Иқтисодий ресурслар ва жамият эҳтиёжлари» мавзусига бағишланади.
Иқтисодиёт назарияси фанини ўрганишни айнан ижтимоийиқтисодий эҳтиёжлардан 
бошлашимиз бежиз эмас. Чунки инсон яшар экан, унинг эҳтиёжлари мавжуд. Инсоннинг 
бутун умри ана шу эҳтиёжларни қондиришга қаратилган.
Одамлар доимо гоҳ у ёки бу нарсани етишмаслигидан шикоят қилишади. Вақтимиз 
етмайди, пулимиз етмайди ва ҳоказо. Бунга сабаб нима? Ҳеч ўйлаб кўрганмисизлар?
Бугунги ўтиладиган мавзуда ана шу саволларнинг жавобини топишга ҳаракат 
қиламиз. Мавзу ижтимоийиқтисодий эҳтиёжлар, уларнинг таркиби, эҳтиёжларнинг 
чексизлиги, бу эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўлган неъматларнинг уларни ишлаб 
чиқариш учун зарур бўлган ресурсларнинг чекланганлиги муаммоларини ўрганишга 
қаратилган. 
Ресурсларнинг чекланганлиги танлаш ва қарор қабул қилиш заруратини кўндаланг 
қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам ҳар бир қадамимиз танлаш ва қарор қабул қилишимиз 
билан боғлиқ. Ҳар бир кишининг ҳаёти, иқтисодиётнинг, қолаверса, бутун жамиятнинг 
тараққиёти қабул қилган қароримизга, яъни турли вариантлардан нимани танлашимизга 
боғлиқ. Бугунги мавзу ана шу масалаларни ҳам ўрганишга қаратилган. Кейинги 
мавзуларда эса қандай қилсак, бошқача айтганда, қандай қарорга келсак тўғри йўлни 
танлашимиз мумкинлигини ўрганамиз. Бугунги маърузада қўйилган мақсаддан келиб 
чиқиб, қуйидаги узвий саволларни муҳокама қиламиз. 
РЕЖА 
1. Эҳтиёжлар ва уларнинг таркиби. 
2. Эҳтиёжларнинг чексизлиги. Эҳтиёжларнинг юксалиб бориши қонуни. 
3. Ресурсларнинг чекланганлиги ва эҳтиёжларни қондириш. Иқтисодиётнинг бош 
муаммоси. 
Адабиётлар: 
1. Каримов И.А.Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Т.: 
«Ўзбекистон», 1995. 
2. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т.: «Ўзбекистон», 
1992. 
3. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.: «Ўзбекистон», 
9том, 2001
4. Каримов И.А. Ислоҳотлар стратегияси – мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини 
юксалтиришдир. // Халқ сўзи, 20февраль, 2003 й.
5. Каримов И.А. Янги ҳаётни эскича қараш ва ёндашувлар билан қуриб бўлмайди. // 
Ўзбекистон овози, 17февраль, 2005й.
6. Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва 
янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005 
7. Каримов И.А. Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил 
ҳаракат қилишимиз лозим. // Халқ сўзи, 2006 йил, 11 февраль 
8. Макконнелл К., Брю С. Экономикс, гл. 2. М.: «ИнфраМ», 1999.
9. «Маънавият, илму фан ва иқтисодий билим ёшлар тарбиясига хизмат қилсин» 
мавзудаги республика илмийамалий конференция материаллари, 2004 йил, 25 ноябрь, 
Тошкент, 2004


72
10. Тезисы и доклады международной научнопрактической конференции на тему: 
«Социальноэкономические проблемы переходной экономики» (Опыт, обобщения
закономерности). СанктПетербург: 2005.
11. Тожибоева Д. Иқтисодиёт назарияси. Ўқув қўлланма, Т.: «Ўқитувчи», 2002.
12. Фишер С.,Дорнбуш Р., Шмалензи Р. Экономика, ч.I, гл.1, М.: «Дело», 1999. 
13. Шодмонов Ш., Алимов Р., Жўраев Т. Иқтисодиёт назарияси. Ўқув қўлланма, Т.: 
«Молия», 2002.
14. Экономическая теория. Учебник для студентов высших учебных заведений 
(Колл. авт. ). Т.: «Шарк», 1999. 
15. Экономическая теория. Учебник. Под ред. Николаевой И.Н, М.: «Проспект», 
1998. 
16. Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси, Тошкент: «Меҳнат», 1995. 
17. Ўлмасов А., Ваҳобов А. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. Тошкент: «Шарқ», 
2006. 
18. Ўзбекистон иқтисодиёти, Узбекистан в цифрах. Статистический сборник, Т.: 
2005 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling