Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

 Маърузада реал фактлар,
маълумотларнинг ўрни 


67
ҳам муҳим роль ўйнашини ёддан чиқармаслик керак. Ҳар бир педагог рақамлардан юзаки, 
шунчаки фойдаланишдан қочиши керак. Иқтисодчиларнинг фикрича, далиллар, рақамлар 
қайта ишлашни талаб этадиган маълум қурилиш материали, холос. 
Реал маълумотлар, рақамлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 
• ҳозирги замон хўжалик ҳаётининг ўзига хос айрим томонларини кўрсатиши, кўз 
ўнгига келтиришига ёрдам бериши; 
• синчковлик билан уларни танлаб олиш ҳодисани ўрганишга, унинг ўзига хос 
томонлари, тутган ўрнини аниқлашга ёрдам бериши; 
• маълумотлар, далилларни танлаётганда хилмахил бўлишига аҳамият бериш, шу 
билан бирга, тасодифий фактлардан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки улар у ёки бу 
ҳодисани моҳиятини очиб бера олмайди, аксинча, талабаларни чалғитиши мумкин. 
Шунинг учун: 
• маърузага тайёргарлик кўрганда янгилиги нуқтаи назаридан энг сўнгги рақамларни 
келтириш керак; 
• танланган далиллар ишончли, синалган бўлиши, ҳеч кимда иккиланиш 
уйғотмаслиги; 
• ҳар қандай маърузада фактларга назарий қоидалар моҳиятини очишга хизмат 
қиладиган даражада ўрин берилишига эътибор қилиш керак. Агар назария билан 
фактлар ўртасида оптимал нисбат бузилса, талаба фактларни чалкаштира бошлайди. 
Ваҳоланки, маърузада асосий мақсад назарий концепцияларни талабалар онгига 
етказишдир. 
• Маърузада негатив фактларни ҳам тўғри шарҳлаш, уларни қандай оқибатга олиб 
келиши, бартараф қилиш йўллари ҳақида тўхташ керак. Маърузачининг вазифаси 
негатив фактларни эълон қилиш эмас, балки уларни таҳлил қилиш, хулоса 
чиқаришга ўргатишдир. 
Фактлар маърузага жонли мазмун, ҳаётийлик нафасини бахш этади, унинг 
аҳамияти бу жиҳатдан бебаҳодир. 
Индуктив метод маърузада хусусийликдан умумийликка, 
дедуктив метод эсаумумийлик дан хусусийлик томон баён 
қилишни ифодалайди. 
Индуктив метод далиллар, хусусий, умумий хулоса, назарий қоидалар, аниқ фаолият учун 
амалий хулосалар тарзида баён қилинса, дедуктив методназарий хулоса, умумий, хусусий, 
фаолият учун практик хулоса тарзида баён қилинади. 
Талабаларнинг иқтисодий фанларни ўрганишларида, илмий дунёқарашни 
шакллантиришда маърузанинг роли беқиёсдир. Шу билан бирга, маърузанинг 
мазмунини талабаларга етказишда ўқитувчининг ролини унинг барча методлар, 
кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар ва бошқаларни қўллашдаги моҳирлигини 
ҳисобга олмай, маърузанинг ролини кўрсатиб бўлмайди. 
Биринчи курсдан бошлаб, хусусийликдан умумий мантиқий хулоса чиқариш 
ўрганилар экан, ўқитувчи шу тизимни бузмагани ҳолда ундан фанни чуқурроқ 
ўзлаштириш учун фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади. 
Яна шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, талабаларда хулосани шошилинч 
умумлаштиришга ҳаракат қилиш ҳолати учраб туради. Айрим пайтларда талабалар 
ўйлаб ўтирмай дангал, умумлаштириб бўлмайдиган хусусий фактларни ҳам 
умумлаштиришга ҳаракат қилишади. Ўқитувчи маъруза ўқишга тайёрланар экан, бу 
тенденцияни ҳам ҳисобга олиши зарур. 
Маърузада материални қай тарзда баён қилинишига қараб далиллар, хусусий, 
умумий хулоса, назарий қоидалараниқ фаолият учун амалий хулосаларга келиш тарзида 
берилиши мумкин. Индуктив методда маъруза кўпинча қизиқарли, кўзга ташланадиган 
факт ёки мисолдан, айниқса, шу куннинг бирон долзарб масаласи бўлган, аудиториянинг 
диққатини жалб қиладиган масаладан бошланади. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling