77
1схема
Кўргазмали материал
Бозор иқтисодиёти фантехника инқилоби шароитида хўжалик юритувчи субъектлар
ахборотлар ва ресурсларсиз «қўлоёқсиз» бўлиб қолади.
Ахборот ресурслари турлитуман,
бўлиб,
унинг
муайян
асосий
қисмини
компьютер
техникаси
ёрдамида
автоматлаштирилган бошқаришни амалга ошириш учун зарур бўлган
маълумотлар
ташкил қилади.
Ҳар бир ресурс, ундан ишлаб чиқаришда фойдалангандагина самара беради. Ресурс
келтирадиган натижанинг ўз чегараси бор. Ҳар қандай
ресурсдан энг яхши, оқилона
фойдаланилган тақдирда ҳам маълум чегарадан ортиқ маҳсулот яратиб бўлмайди.
Масалан, яхши натижага эришиш учун ҳар қанча ҳаракат қилинган тақдирда ҳам 1 тонна
рудадан 1 тонна металл олиб бўлмайди. Мавжуд ресурслардан маълум миқдор ва турдаги
маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин.
Зарур ресурсларнинг чекланганлиги ишлаб чиқариш имкониятларини ҳам
чекланишига олиб келади.
Ишлаб чиқариш имконияти деганда нимани тушунамиз? Ишлаб чиқариш
имконияти деб, мавжуд иқтисодий ресурслардан тўла фойдаланиш эвазига энг кўп
маҳсулот ишлаб чиқариш тушунилади.
Ҳар бир хўжалик, корхона, фирма, тармоқ, мамлакат ўзининг ана шундай чегарасига
эга. Ресурслардан фойдаланиш даражасига қараган корхоналарнинг товарлар бўйича
ишлаб чиқариш имкониятлари чегараси ҳам турлича бўлиши мумкин.
Эҳтиёжлар
доимо кенгайиб бориши, ресурсларнинг
эса чекланганлиги сабабли
заруратни тўла қондириш учун керакли миқдорда товар ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ.
Шунинг учун ҳар бир кишидан тортиб жамият миқёсигача чекланганлик муаммосига дуч
келинади. Чекланганлик эса ҳар қадамда бизни изланишга, танлашга мажбур қилади.
Оила бюджетининг чекланганлиги турмуш учун нимани харид қилишни,
ресурсларнинг чекланганлиги қайси ашёларни сотиб олиш ва қандай товар (хизмат)ларни
ишлаб чиқаришни, давлат бюджетининг чекланганлиги маблағларининг қайси мақсадлар
учун ишлатишни танлашни зарур қилиб қўяди. Масалан, талаба ўз вақтини дарс
тайёрлашга ёки дам олишга сарфлаши мумкин. Деҳқон ўз ерига пиёз ёки, дейлик,
картошка экиши мумкин. Тадбиркор ўз пулига янги асбобускуна ёки хом ашё
сотиб
олиши мумкин. Вилоят бюджетидан маблағни янги мактабга ёки кўприк қуришга
сарфлаш мумкин ва ҳоказо.
Ана шу имкониятлардан бирини танлаш қолганларидан
воз кечишга олиб келади,
ёки бирининг миқдорини кўпроқ
танласак, иккинчисининг миқдорини камроқ
78
танлашимизга тўғри келади. Танлаш асосида эса қарор қабул қиламиз. Қарорни эса
танловнинг муқобил қийматини таққослаш асосида чиқарамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: