Тошкент молия институти


Эҳтиёжлар кўпаяр экан унинг таркиби ўзгариб боради


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Эҳтиёжлар кўпаяр экан унинг таркиби ўзгариб боради. Айрим эҳтиёжлар 
йўқолиб, ўрнига янгиси пайдо бўлади. Лекин йўқолиб кетадиган эҳтиёжларга қараганда 
янги вужудга келадиганлари кўп бўлади. Ишлаб чиқаришнинг ўзи эҳтиёжларнинг 
ўсишига, улар таркибини ўзгаришига катта таъсир кўрсатади. Масалан, ХХ асрнинг 
40йилларида одамлар телевизор нима эканини билишмаган. Ҳозирги пайтда ҳар бир 
хонадонда телевизор бор. Айрим хонадонларда эса иккиучтадан телевизор бор.
Демак, эҳтиёжлар борган сари таркибан янгиланиб, кўпайиб сифат жиҳатдан ўзгариб 
боради.
Биринчидан, ишлаб чиқариш орқали турли неъматлар яратилади ва шу неъматларга 
бўлган эҳтиёжларни қондиришга имкон яратилади. Эҳтиёжни қондирилиши ўз навбатида 
янги эҳтиёжларни вужудга келтиради. Масалан, автомобиль сотиб олиб эҳтиёжни 
қондирилиши ўз навбатида қатор янги эҳтиёжларни келтириб чиқаради. Яьни машина 
турадиган жой, ёнилғи, эҳтиёт қисмлар керак, суғуртага эҳтиёж сезилади.
Иккинчидан, фантехника тараққиётининг тезлашуви, аҳоли турмуш тарзи ҳам 
эҳтиёжларни тубдан ўзгартиради. Янги ихтиро қилинган техникани ишлаб чиқариш, 
уларга эҳтиёжни вужудга келтиради. Уларни одамлар сотиб олишга ҳаракат қиладилар. 
Бунга кир ювиш машинаси, видео магнитафон ва бошқаларнинг ихтиро қилинишини 
мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Учинчидан, ишлаб чиқариш маиший ҳаётни яхшилайди. Оддийгина мисол. 
Ибтидоий одамларнинг овқат тайёрлаши билан ҳозирги замон овқат тайёрлаш 
технологияси тубдан фарқ қилади.
Ишлаб чиқариш эҳтиёжларни шакллантирар экан, ўз навбатида эҳтиёжлар ҳам 
ишлаб чиқаришга таъсир этади: 
1. Эҳтиёжлар яратувчанлик фаолияти кенгайтиришга сабаб бўлади. 
2. Инсон эҳтиёжларининг миқдор ва сифат жиҳатдан тез ўзгариши ишлаб 
чиқаришни унга мослашишига ундайди. 
3. Эҳтиёжлар авангардлик ролини ўйнайди, пастдан юқорига интилади.  
Бутун иқтисодиёт тарихини маълум маънода эҳтиёжларнинг шаклланиши 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling