75
5.Маданий жиҳатдан эришилган даража.
Жамият ҳар хил
одамлардан таркиб топар экан, албатта уларнинг ҳар бирининг
эҳтиёжи шаклланишига таъсир этадиган объектив ва субъектив омиллар мавжуд.
2. Эҳтиёжлар чексизлиги. Эҳтиёжларнинг юксалиб бориш қонуни
Кишилик жамияти тараққиётига назар ташлар эканмиз эҳтиёжларни бетўхтов
юксалиб боришини кўрамиз. Эҳтиёжларнинг узлуксиз ўзгариб туриши ва ўсиб
бориши
ҳар қандай жамиятга хосдир. Фанда инсон эҳтиёжининг чексизлигини,
унинг доираси
доимо кенгайиб бориши аллақачонлар аниқланган. Эҳтиёжларнинг чегараси йўқлиги
халқимизнинг «Инсоннинг кўзи тупроққа тўлгандагина тўяди» деган нақлда яққол ифода
этилган. Ҳозирги назариячиларэҳтиёжлар чексиз, улар ўсишининг тўхташи, жамият
ҳаётининг тўхташини
билдиради, дея эътироф этишади. Эҳтиёж ўсмаганда эди, ишлаб
чиқаришни тараққий эттиришга зарурат бўлмас эди.
Эҳтиёжлар доирасининг тўхтовсиз кенгайиб бориши икки йўналишда амалга ошади.
1. Кишиларнинг эҳтиёжи миқдоран ўсиб боради. Бу, бир томондан аҳоли
сонининг кўпайиб бориши билан боғлиқ бўлса,
иккинчи томондан, истеъмолнинг
кўпайиши билан боғлик. Масалан, Ўзбекистонда аҳоли сони 1990 йилга нисбатан ҳозирги
пайтга келиб, 1,2 марта кўпайди. Агар индивидуал эҳтиёж ўзгармади, деб
ҳисоблаганимизда ҳам, жамият миқёсида эҳтиёжлар 1,2 мартага ортган. Масалан, ҳар 100
оилага тўғри келадиган енгил автомобиллар сони 1,3 мартага кўпайди.
Демак
автомобиллардан фойдаланиш билан боғлиқ эҳтиёжларимиз ҳам шунчага кўпайди.
Do'stlaringiz bilan baham: