Тошкент молия институти


Маъруза ўқишда қўлланиладиган кўргазмали қуроллар


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

 Маъруза ўқишда қўлланиладиган кўргазмали қуроллар 
1. Ишлаб чиқариш ресурслари таснифи, чизма.
2. Мавжуд ресурсларни тўла ишлатиш шароитида гуруч ва автомобиль ишлаб 
чиқариш, жадвал. 
3. Ишлаб чиқариш имкониятлари чегараси, чизма.
 Асосий қисм: 
1. Эҳтиёжлар ва уларнинг таркиби 
Кишилик жамияти, албатта, инсонлардан таркиб топган. Инсон эса барча 
жонзотларнинг энг олийси. У бошқа жонзотлардан ўзининг ақлидроки билан ажралиб 
туради. У хаёт кечириш учун турли эҳтиёжларини қондириши шарт, чунки бусиз инсон 
яшай олмайди. 
Инсонларнинг яшаши, ҳар томонлама камол топиши учун зарур бўлган барча 
неъматлар уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини ташкил этади. Инсон ўз эҳтиёжларини 
қондириш йўлини қидиради. Эҳтиёжларни қондириши зарурлиги, яъни яшаш учун кураш 
уни фаолликка ундайди. 
Ҳар бир инсон учун ўзининг қадрқиммат ўлчови мавжуд. Бир инсон томонидан 
қадрланган, ҳаётий аҳамиятга эга бўлган нарса иккинчи бир киши учун ҳеч қандай 
аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин. Аҳамият нуқтаи назаридан эҳтиёжларни тартибга 
солиш қийин. Инсонлар учун энг зарур ва қимматли қадриятларни, ашёларни саноғига 
етиш қийин. Ҳар бир инсон ўзига нималар зарурлигини ўзи белгилайди. 
XX аср кўпинча «ахборот асри» деб аталган. XXI асрга келиб ахборотнинг аҳамияти 
янада ортди. Ахборотни биз турлитуман манбалардан, масалан: радио, телевидение, газета 
ва журнал, китоб, глобал компьютер тармоғиinternet кабилардан оламиз. Шу билан бирга 
«анъанавий» ахборот манбалари ҳам мавжуд. Улар отаона, қариндошуруғ, 
дўстбиродарлар, қўниқўшнилар, танишлар, тасодифий учрашган одамлар ва ҳоказо. 
Бизнинг атрофимизни ўраган оламни, табиатни кузатиб, янгиянги маълумотлар, янги 
ахборот оламиз. Инсонахборот қабул қилиш манбаи. Чунки айнан ахборот бизни барча 
эҳтиёжларимизни шакллантиради.  
Бизнинг барча одатларимиз, ҳистуйғуларимиз, билим ва ҳаётий тажрибамиз, 
фикрмулоҳазаларимиз хоҳишистакларимиз – асосида ахборот ётади. Янги ахборот янги 


73
эҳтиёжларни вужудга келтиради. Ахборот инсонни беихтиёр ҳаракатга солиши 
яратувчанликка бошлаши мумкин. 
Фантехника тараққиёти, янгиянги кашфиёт ихтиролар туфайли янги товарлар ишлаб 
чиқарилиб, хизматлар кўрсатилмоқда. Масалан, компьютер, қўл телефони сингари 
товарлар бўлмаган. Демак, бундай эҳтиёж ҳам бўлмаган. 
Илгаридан мавжуд бўлган товарларнинг хусусиятларини билмаган одамга, бу ҳақда 
янги ахборот олиши туфайли янги эҳтиёжлар вужудга келади. Масалан, анъанавий 
озиқовқат маҳсулотлари сабзавотлар, мевалар, витаминларнинг хусусиятлари 
тўғрисидаги янги маълумотлар, бўлмаслиги мумкин. Улар тўғрисидаги ахборот бундай 
маҳсулотларнинг тарқалишига ёрдам беради. 
Кишилар ҳаётида янги вазият, янги муаммолар пайдо бўлиши натижасида ҳам янги 
эҳтиёжлар ҳам вужудга келади. Масалан, оилада фарзанд туғилиши натижасида чақалоқ 
учун зарур буюмларга, касал бўлганда дорига, касбини ўзгартирганда иш қуролларига 
зарурият пайдо бўлади. Хуллас, инсон ҳаёти давомида янгиянги ахборотлар олади, унга 
мувофиқ равишда эҳтиёжлар вужудга келади. Ҳар киши аввало ахборотга эга бўлади 
сўнгра, шу ахборотдан фойдаланиш учун тегишли қарорга келади. 
Эҳтиёжлар ниҳоятда турлитумандир. Уларга турли жиҳатдан ёндашиш мумкин. 
Кўпгина, иқтисодчилар у ёки бу хусусиятларига кўра эҳтиёжларни турли гуруҳларга 
ажратиб, тушунтиришга ҳаракат қилишади. Альфред Маршалл немис иқтисодчиси 
Германнинг фикрига асосланиб, эҳтиёжларни абсолют ва нисбий, минимал ва максимал 
даражадаги эҳтиёж, қондирилиши зарур ва қондирилиши кечиктирса бўладиган, бевосита 
ва билвосита қондириладиган эҳтиёжлар, жорий ва келажакда қондириладиган 
эҳтиёжларга бўлади. Айрим адабиётларда эҳтиёжлар: бирламчиэнг зарур эҳтиёжлар ва 
иккиламчи қондирилиши кечиктирса мумкин бўладиган иккинчи даражадаги 
эҳтиёжларга бўлинади. Бирламчи эҳтиёжларга инсоннинг энг зарур бўлган озиқовқат, 
кийимкечак ва бошқа шунга ўхшаш эҳтиёжлари, иккиламчи эҳтиёжларга инсоннинг 
маънавий, интеллектуал фаолияти билан боғлиқ бўлган билим олиш, санъат, турли кўнгил 
очар тадбирларга қатнашиш эҳтиёжларини киритиш мумкин. Лекин бундай табақалаш 
шартлидир. Зарурат ҳар бир инсон учун индивидуал муаммо бўлиб, бир инсон учун 
кийимкечак, турар жой биринчи зарурат бўлса, бошқаси учун булар шундай зарурат 
бўлмаслиги мумкин. Биров учун кийимкечакдан кўра билим олиш зарурроқдир. Баъзи 
кишилар учун ҳатто маънавий бойлик ҳашам бўлса, бошқаси учун кечиктириб 
бўлмайдиган эҳтиёж бўлиш мумкин 
Инсон эҳтиёжлари таркибига турли жиҳатдан ёндашиб, уни ҳархил гуруҳларга 
ажратиш мумкин: 
1.Эҳтиёжлар 
субъектларига 1
 кўра: 
а) индивидуал;
б) гуруҳ;
в) умумжамият эҳтиёжларига бўлинади. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling