Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Асосий таянч тушунчалар: 
1.Эҳтиёж.
2.Эҳтиёжларнинг юксалиб бориши иқтисодий қонуни. 
3.Иқтисодий ресурслар. 
4.Иқтисодиётнинг бош муаммоси. 
5.Танловнинг муқобил қиймати. 
6.Ишлаб чиқариш имконияти чегараси. 
7. Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи. 
Такрорлаш ва мунозара учун саволлар 
 
1. Эҳтиёж нима? Нима сабабдан уни биз объектив ва субъектив характерга эга 
деймиз? 
2.Иқтисодчилар томонидан эҳтиёжлар қандай гуруҳларга ажратилади? 
3.Якка ва биргаликда қондириладиган эҳтиёжларга қандай эхтиёжлар киритилади? 
4.Иқтисодиётнинг бош муаммоси нима? Нима сабабдан уни бош муаммо деб 
атаймиз?
5.Танлов нима? Унинг мезонларичи? 
6.Ишлаб чиқариш имконияти ёки трансформация эгри чизиғи нима? 
7.Нима сабабдан иқтисодиёт назариясини ўрганишни эҳтиёжларни ўрганишдан 
бошладик?
 
3§. Ўқитишнинг муаммоли–изланиш методлари ва уларни қўллаб маъруза ўқиш 
Бугунги кунда методларни самарали қўллашнинг муҳим мезонларидан бири 
муаммоли вазиятни вужудга келтириш, муаммони кун тартибига қўя билишдир. 
Педагогларнинг фикрича, муаммоли ўқитиш талабанинг мустақиллигини, фикрлаш 
доирасини кенгайтиришга олиб келади. Муаммоли ўқитиш талабаларни фаол билиш 
жараёнига ундаб, тафаккурни илмий тадқиқотга йўналтиради. 
Муаммоли вазият муайян педагогик воситаларда мақсадга мувофиқ ташкил 
этиладиган ўзига хос ўқитиш шароитида юзага келади. Муаммоли вазиятнинг моҳияти 
шуки, у талаба таниш бўлган маълумотлар, билганлари билан янги фактлар, ҳодисалар 
ўртасида ҳамда муқобил танлов зарурияти вужудга келиши натижасида қарор қабул 
қилишнинг қийинчилиги оқибатида келиб чиқадиган вазиятдир. 
Муаммоли вазиятнинг вужудга келиши талабаларнинг ақлини пешлайди. 
Муаммонинг келиб чиқиш сабабларини, ечимини топишга ундайди.


83
Муаммоли савол қўйиб ўқитиш талабаларнинг билимларни онгли ва мустаҳкам 
ўзлаштиришига, билиш фаолиятини жонлаштиришга, илмий изланишга, тадқиқотга 
чорлайди. Шунинг учун ҳам хоҳ маъруза, хоҳ амалий машғулот, семинар бўлсин 
ўқитувчининг муаммо қўйиши, ёки муаммоли вазият вужудга келтириши катта аҳамиятга 
эга.
Педагогикага оид адабиётларда муаммолар қўйилиши жиҳатидан қуйидаги 
даражаларга бўлинади: 
1. Муаммони ўқитувчининг ўзи қўяди, уни шакллантиради, талабаларни уни 
мустақил равишда ечимини топишга, ечиш йўлини қидиришга йўналтиради. 
2. Ўқитувчи фақат муаммоли вазиятни вужудга келтиради, талабалар муаммони 
мустақил шакллантирадилар ва ечимини излайдилар. 
3. Ўқитувчи маълум бир муаммони кўрсатмайди, балки унга талабаларни рўбарў 
қилади, уларни мустақил фаолиятга йўналтиради. Талабаларнинг ўзи мустақил равишда 
муаммони англайдилар, уни шакллантирадилар ва ечимини топишга ҳаракат қиладилар. 
Ўқитувчи ўтилаётган дарснинг шакли, ўтилаётган фан, мавзу ва унинг 
хусусиятларига кўра қандай муаммо қўйишни, муаммоли вазият вужудга келтиришни ўзи 
ҳал қилади. 
Мазкур методнинг ўзига хос жиҳати талабалар олдига муаммо қўйилишидир.
Муаммоли маъруза савол, яъни муаммо қўйиш 
орқали бошланади. Бу муаммо эса ўқув материалини 
баён этиш жараё 
нида маърузачи томонидан изчил ва мантиқий ҳолда ечиб берилади ёки уни ҳал этиш 
йўллари кўрсатилади.
Муаммо ўқув материалининг аниқ мазмуни билан боғлиқ бўлади. Таълим жараёнида 
мақсадга эришиш учун муаммоли ўқитишга қатор талаблар қўйилади: 
* муаммоли ўқитиш таълим олувчилар эҳтиёжларини қондириш ва фаоллигини 
оширишга йўналтирилиши;
* тақдим этилган муаммонинг таълим олувчилар учун аниқ ва тушунарли бўлиши. 
Булар:
*қўйилган муаммонинг муҳимлиги; 
*муаммо иложи борича реал ҳаётдан олиниши; 
*таълим олувчилар учун муаммо маълум аҳамиятга эга бўлиши; 
*таълим олувчиларнинг ҳамкорликда фаол ишлаши; 
*муаммога алоқадор ахборотлар базасини яратиш; 
*муаммонинг бошқалар учун ҳам аҳамиятли эканини кўрсатиши лозим. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling