Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Ўқитишнинг муаммоли–
изланиш методлари 


84
Муаммоли ўқитишнинг мақсадлари: 
 
• 
Таълим олувчиларнинг мазмунли ва изчил билим олишини таъминлаш; 
• 
Муаммо ечимларини топиш ва унинг бошқа ечимлари бўйича ҳам истиқболли ҳал 
этиш йўлларини ишлаб чиқиш; 
• 
Таълим олувчиларни кичик гуруҳларга бўлиниб, муаммоли вазиятлардан чиқиб 
кетишга ўргатиш; 
• 
Ўқувчи, талабаларда шахсий масъулият туйғусини уйғотиш ва мустаҳкамлаш. 
Муаммоли ўқитишнинг тўрт босқичдан иборат мантиқий схемаси қуйидагича. 
1.Муаммонинг қўйилиши. 
2.Уни ечиш йўлларини аниқлаш. 
3.Муаммони ечишнинг энг маъқул йўлини аниқлаш. 
4.Муаммони ечиш. 
Талаба жавоб беролмаган саволларнинг ҳаммаси ҳам муаммоли вазиятни вужудга 
келтира олмайди. Масалан, «қандай ҳаражатлар ташқи ҳаражатларга киради?» ёки 
«даромад нима?», «фойдани ҳисобланг» каби масалалар ечимини қўйиш муаммоли вазият 
ёки муаммо бўла олмайди. 
Тажрибали педагогларнинг фикрича фақат ўқитиш жараёнида қарамақаршилик 
пайдо бўлган вазиятнигина муаммоли вазият деб аталади. Талаба ўқиш, билиш жараёнида 
қарамақаршиликларга дуч келса, унинг билимга бўлган қизиқиши ортади. Бошқача қилиб 
айтганда, мотивация пайдо бўлади. Масалан, нима сабабдан давлат тадбиркорликни 
қўллабқувватлагани ҳолда сохта тадбиркорликка қарши курашади, деган савол муаммоли 
ҳисобланади. Чунки бу саволда қарамақаршилик бор. У талабани таққослашга, таҳлил 
этишга ундайди. Тадбиркорликнинг турларини, унинг ҳуқуқий асосларини, давлатнинг 
юритаётган иқтисодий сиёсатини ўрганишга, тушунишга олиб келади. Методологик 
жиҳатдан қараганда тушунчалар орасидаги қарамақаршиликларнинг асл манбаи бирламчи 
ҳисобланади. 
Талабаларнинг ижодий қобилиятини шакллантириш учун уларни доимо ўзларида 
туғилган саволни беришга ундаш лозим. Дарс охирида қарамақаршиликлар 
ойдинлаштирилиши зарур.
Муаммоли маъруза – муаммоли ўқитишнинг асоси. Лекин муаммоли ўқиш қандай 
бўлиши кераклиги ҳақида ягона фикр йўқ. Баъзилар уни ҳали фанда ечилмаган муаммолар 
ҳақида маъруза дейишса, бошқалар муаммоларни дарсда ечиш деб ҳисоблашади. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling