Тошкент молия институти


§. Таълимнинг технологик ёндашувига асосланган, жадаллаштирилган (жалб


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

4§. Таълимнинг технологик ёндашувига асосланган, жадаллаштирилган (жалб 
қилувчи, чуқурлаштирилган) маъруза 
Жамият тараққиёти талабаларни мустақил, чуқур мушоҳада юритиб, турли 
вариантларни таққослаб, қарор кабул қилишга ўргатишни тақозо қилади. Ана шундай 
кўникмалар ҳосил қилишга ёрдам берадиган дарс ўтиш методларини қўллаш зарурияти 
катта. Айнан таҳлилий (танқидий) фикрлашга ўргатадиган методлар талабаларга ана 
шундай кўникмалар ҳосил қилишга ёрдам беради. Қатор таниқли педагоглар шундай 
фикрларни баён этадилар.
1. Янги вариантдаги узлуксиз таълим ахборот ва ғояларнинг тушунарли бўлиши 
муаммосини қўяди. Ўқувчи, талабалар ана шу ахборот, янги фикр, ғояларни фаоллик 
билан ўзлаштиргандагина кутилган юқори натижага эришиш мумкин. 
2. Талабаларнинг фикрлаш фаолиятини ривожлантириш учун турли стратегия ва 
методлар қўлланилгандагина ўқиш жарёни муваффақиятли бўлади. Улар талабалар учун 
ўқув жараёни тушунарли, онглироқ бўлишини таъминлайди. 
3. Талаба, ўқувчилар ўз билимларини муайян масалаларни ечишга татбиқ эта 
олсаларгина, уларда билим ва ижодий фикрлаш ривожланади. 
4. Ўқувчи, талабаларнинг олдин эгаллаган билимларига ва тажрибаларига 
асосланган ўқиш мустаҳкам ва янги ахборотни билганлари билан боғлаш имконини 
беради. 
5. Ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам фикрлар, ғоялар, тажрибаларнинг турлитуманлигини 
тўғри тушунишларигина таҳлилий фикрлашни яхши натижа беришига олиб келади. Агар 
битта жавобгина тўғри деган фикр устуворлик қилса, у ҳолда таҳлилий фикрлашга имкон 
бўлмайди.
6. Ўқитишнинг асосий шакли маърузадир. Лекин анъанавий маърузанинг 
камчиликлари бизга маълум. ТАСIS дастури тадқиқотчиларининг натижаларига кўра 
унинг самараси жуда паст. Бунинг сабабини тингловчиларнинг пассивлигида деб 
изоҳланади.
Албатта, буни барча анъанавий маърузаларга хос деб бўлмайди. Маърузани моҳир 
маърузачи ўқиганда:
* янги ахборот беради; 
* мураккаб назарий саволларни тушунтиради, ўргатади, тизимга солади; 
* муаммо, масалаларни ечиш жараёнида ижодий фикрлашга ўргатади; 
* юзаки қараганда катта фарқи бор турли ғояларни кўрсатади, таҳлил қилади, улар 
ўртасидаги боғланишни тушунтиради; 
* билим олишга ундайди; 
* ўрганиб қолинган фикрлаш тарзи ва эътиқодларни қайтадан қараб чиқишга 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling