Тошкент молия институти
Семинар дарси қуйидаги функцияларни
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Семинар дарси қуйидаги функцияларни бажаради:
• талабаларга профессионал таълим бериш ва тарбиялаш; • мустақил ишлаш малакасини ўстириш; 99 • мантиқий фикрлашга ўргатиш; • нутқини ўстириш, илмий мунозаралар олиб боришга ўргатиш; • мустақил фикр юритиш ва ўз фикрини ўртоқлашишга ўргатиш; • ўртоқлари фикрини танқидий баҳолашга ўргатиш; • талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш; • назарий олган билимларини амалиёт билан боғлаш. Инсон хотираси – бу бизнинг биокомпьютердир. Одатда, янги ахборотни қабул қилар эканмиз, аввалги ахборот қисман хотирадан кўтарилади. Ахборотлар ниҳоятда хилмахил бўлиб, инсон ҳар куни ўз ҳаётида қабул қиладиган ахборотлар миқдори, уларни турлича қабул қилиниши, хотирада сақланиб қолиши жиҳатидан бирбиридан фарқ қилади. Психологларнинг фикрича, олинган ахборот, чизмада тасвирлангандек, гўёки фильтрдан ўтиб, сараланиб, маълум бир жиҳатлари билан ажралиб турадиганлари хотирада сақланар экан. Узоқ муддат хотирада қоладиган ахборотларга қўйидагиларни киритиш мумкин: • қизиқарлилиги, жўшқинлиги каби хусусиятлари билан ажралиб турувчи ахборотлар; • тасаввур, ҳистуйғу ва шу каби бирбирини эслатадиган, ўзаро боғланишдаги ахборотлар; • инсон томонидан тушуниб, моҳиятига етилган ахборотлар; • фаоллик билан қабул қилинган, ўрганилган, такрорланиб туриладиган ахборотлар. Айтиб ўтганимиздек, олимларнинг илмий тадқиқотлари шуни кўрсатадики, оддий инсон одатда ахборотларни олган манбаси, шаклига кўра турли даражада ўзлаштиради. Агарда уни абстракт чизма орқали кўрсатадиган бўлсак, мана бундай ифодалаш мумкин. Олинган ахборот чизмада гўё фильтрдан ўтиши кўрсатилган. Бу ҳолда ахборот қисқа муддат ёдда сақланади.Қисқа муддат ёдда колган билим иккинчи фильтрдан ўтгач, шу билимни ёдда сақлаш, фойдаланиш, такрорлаш туфайли фаол билим захирасига айланади. Бу билимдан фойдаланиб, такрорлаб турилмаса, суст билим захирасига айланади ва борабора хотирадан кўтарилади. Уни қуйидаги графикда кўриш мумкин. Булардан шундай хулоса чиқариш мумкин: талабаларнинг энг аввало, ўқув материалини ўзлаштириши, ёдда қолиши учун олинадиган ахборотни иложи борича эшитиш ва кўриш орқалигина эмас, балки гапириш, ўз фаолиятида синаб кўриш орқали етказиш катта аҳамиятга эга. Бунга эришишнинг йўли семинар дарсларини турлитуман методлар орқали олиб боришдир. Айнан семинар дарсида талабалар маъруза, китоб, журнал 100 ва ҳоказолар орқали олган ахборотлари, билимларини тушунган ҳолда гапириб бериш, уни моделлаштириш асосида синаб кўриш имкониятига эга бўладилар. Семинар дарсини ўтказишда қўлланадиган услублар турлитуман бўлиб, у ёки бу услубни танлаш, ўрганилаётган фаннинг хусусиятига; ўтилаётган мавзуга, семинар дарсига қўйилган максадга, танланган услубни қўллаш имкониятига боғлиқ. Ҳозирги пайтда иқтисодий фанларни ўрганишда нисбатан кенг қўлланиладиган услублардан: экспресс савол–жавоб, саволлар тизимига асосланган муҳокама, семинар машғулоти режаси бўйича атрофлича суҳбат, моделлаштирувчи ўйин, доклад ва рефератларни муҳокама қилиш, масала, машқ, тест ечиш ва уларнинг натижасини муҳокама қилиш, мунозара ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Семинар мавзуи маъруза мавзуси билан бир хил бўлиши шарт эмас. Баъзан мавзудаги айрим саволлар маърузада кўриб чиқилса, айримларини семинарда муҳокама қилиш мумкин. Ҳозирги пайтда маърузада кўрилган мавзу албатта, семинарда ҳам муҳокама қилинади. Лекин маълум шароитда семинар дарси ва унинг мавзусига бошқача ёндашиш мумкин. Айтайлик, адабиётлар, ахборот манбалари мавжуд бўлса, семинарда мустақил ўрганилган мавзуни муҳокама қилиш мумкин. Семинар дарсини муваффақиятли ўтказиш учун асосий ва қўшимча адабиётларни синчковлик билан ўрганиш зарур. Адабиётларни ўрганиш дарс жараёнида талабаларнинг диққатини қаратиш лозим бўлган масалаларни алоҳида ажратиш, мавзуни қайси усул асосида ўрганишни режалаштириш ва дарсга тайёрланиш имконини беради. Саволларни мураккаблаштириш ҳамда саволлар тизимига ўтиш орқали мавзу мазмунини чуқур ўзлаштириш мумкин. Бу эса саволни муҳокама қилиш жараёнида вужудга келган муаммоли вазиятни ўрганиб, уни ечиш имкониятини беради. Масалан, иқтисодиёт назариясининг бош муаммоси нима? деган савол қўйилган. Бу ҳолда талаба иқтисодиёт назарияси фанининг бош муаммоси – ресурсларнинг чекланганлиги шароитида чексиз эҳтиёжларни қондириш муаммоси – деб жавоб бериши мумкин. Ана шу саволни айтайлик, қуйидагича саволлар тизими асосида илгари суриш мумкин: Иқтисодиёт назариясининг бош муаммоси нима? Нима сабабдан буни бош муаммо деб атаймиз? Сизнингча, иқтисодиётда яна қандай муаммолар бор? тарзида бериш мумкин. Ана шу саволлар тизимига жавоб бериш жараёнида талабалар иқтисодиёт назариясининг бош муаммоси ресурсларнинг чекланганлиги шароитида чексиз эҳтиёжларни қондириш эканлигини, бунга сабаб, иқтисодиётдаги барча масалаларни қамраб олиши эканлиги ойдинлашади. Уларга мисол қилиб, танлаш муаммосини, ҳар бир уй хўжалиги, фирма, давлат ўз олдига қўйган мақсад ва унга эришиш муаммосини ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкинки, уларнинг барчаси ресурсларнинг чекланганлиги билан боғлиқ. Мавзуни ўрганишни чуқурлаштиришга савол шаклини ўзгартириш, уни мураккаблаштириш орқали ҳам эришиш мумкин. Айтайлик, саволни иқтисодиёт назариясининг бош муаммоси нима ва уни нега бош муаммо дейилади? тарзида қўйилади. Талабаларнинг мавзуни, у ёки бу категорияни қай даражада тушунганларини синаш ва пухтароқ тушунишларига ёрдам бериш учун жавобларни улар билан биргаликда муҳокама қилиш асосида мини тест ўтказиш мумкин. 101 Семинардарснинг иқтидорни намоён этадиган, нутқ сўзлаш, бошқалар фикрига танқидий қарашни талаб этадиган услубларидан бири – мунозарадир. Бундай усул билан дарс ўтиш ўқитувчидан катта тайёргарлик кўриш, маҳоратни талаб қилади. Умуман олганда, семинар дарси турли методлар асосида олиб борилар экан, у қизиқарли, барча талабаларни фаол қатнашишга, демак, дарсга қунт билан тайёрланиб келишга ундайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling