Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қарор қабул қилиш сеткаси
Тарқатма материал 2.1.4.
Қарор қабул қилишнинг қадамбақадам модели. 1. Муаммони аниқлаш. Энг аввало, муаммо (туфайли эришиш лозим бўлган натижа)ни ажратиш, айни шу вақт, шу вазият учун қайси бири асосий ҳисобланишини, аниқлаш зарур. 2. Муқобил вариантларни аниқлаб чиқиш (белгиланган натижага эришишнинг турли усулларини аниқлаш). Масалан: аукцион, мусобақа, навбатда туриш, бошлиқнинг қарори, мулк эгасининг хоҳиши ва бошқалар. 96 3. Мезонларни белгилаш. (Ҳар бир вариантни баҳолаш мезонларини аниқлайдиган стандартларни белгилаш.) Масалан: ҳаммага тенг шанс, нафлилик, энг юқори нарх, мукофот, қадрқиммат, омад ва ҳоказо. 4. Муқобил вариантларни баҳолаш (Ҳар бир мезон, муқобил вариант учун қўлланилади). 5. Қарор қабул қилиш (турли вариантлар мезонлари бўйича таққосланади ва улардан энг мақбули танланади). Қарор қабул қилиш сеткаси М е з о н л а р Муқобил вариантлар Ҳаммага тенг шанс Энг юқори нарх Қадрқим мат, наф Мулк эгасининг танлови Омад Мукофот Бошлиқ (ўқитувчи)нинг қарорига кўра + Лотерея ўтказиш + + Аукцион + + Конкурс + + + Мулк эгасининг хоҳишига кўра + Қарор қабул қилиш сеткаси(кичик гуруҳлар тўлдириши учун) Мезонлар Муқобил Вариантлар Технологик ёндашувга асосланган жадаллашган, (жалб қилувчи, чуқурлаштирилган) маъруза ўқишнинг камчилиги шундаки: 1. У технологик харита бўйича ажратилганга қараганда кўп вақт талаб қилади. Айниқса, талабалар берилган топшириқни вақтида бажара олмасалар ҳам ўқитувчи, “улгуриш учун” топшириқни чала бажарилганича навбатдаги босқичга ўтади ёки уни охиригача бажаришлари учун қўшимча вақт беради. Унисида ҳам, бунисида ҳам барча узвий саволларни режалаштирилганидек муҳокама қилиш учун вақт етишмаслиги хавфи катта. 2. Ўқитувчидан катта педагогик маҳорат талаб қилинади. Ўқитувчининг ўзида изланиш, тадқиқотга интилиш, олимлик хусусияти бўлиши талаб этилади. 3. Талабаларни дарсга тайёрланиб келишлари ва унда фаол қатнашишлари талаб қилинади. Талабаларни билим даражаси кескин фарқ қиладиган гуруҳларда бундай маъруза ўқиш жуда қийин. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling