Тошкент молия институти
Асосий таянч тушунчалар ва атамалар
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI боб. СЕМИНАР МАШЃУЛОТЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ 1§. Семинар дарси ва унинг ўқув жараёнида тутган ўрни
97 Асосий таянч тушунчалар ва атамалар Маъруза, маърузанинг функциялари, кириш маърузаси, мавзу бўйича маъруза, йўлйўриқ кўрсатувчи маъруза, маърузада реал фактлар, анъанавий маъруза ўқиш, муаммоли маъруза ўқиш, жадаллашган маъруза ўқиш, маъруза матни. Такрорлаш ва мунозара учун саволлар 1. Ўқув жараёнида маъруза қандай ўрин тутади? 2. Маърузага қандай талаблар қўйилади? 3. Маърузани баён қилиш методлари қандай ва улар нималари билан фарқланади? 4. Маърузада реал фактлар, маълумотларнинг ўрнини айтиб бера оласизми? 5. Қандай маъруза муаммоли маъруза дейилади? 6. Жадаллашган (жалб қилувчи, чуқурлаштирилган) маъруза қайси жиҳатлари билан сизни диққатингизни тортди? Унинг камчиликлари борми? 7. Маърузани қандай ўқиш ҳақида шахсий фикрингиз? Сиз ўқитувчи сифатида маърузани қандай ўқиган бўлардингиз? 98 VI боб. СЕМИНАР МАШЃУЛОТЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ 1§. Семинар дарси ва унинг ўқув жараёнида тутган ўрни Маъруза билан биргаликда амалий машғулот ҳам ўқув жараёнининг муҳим шаклларига киради. У таълим, тарбия бериш ҳамда назарияни амалиёт билан боғлаш функциясини бажаради. Амалий машғулот термини педагогикага оид адабиётларда тор ва кенг маънода талқин этилади. Амалий машғулот кенг маънода семинар (унинг барча турлари), машқ, лаборатория ишини умумий ҳолда ифодаланишидир. Семинар амалий машғулотнинг шаклларидан бири бўлиб: • маърузада баён қилинган назарий қонунқоидаларни мустаҳкамлаш; • фан бўйича билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш; • талабаларни илмий тадқиқот, билиш қобилиятларини ўстириш вазифаларини бажаради. Cеминар дарси талабаларни билим олишлари, уни пухта ўзлаштиришлари ва олган билимларини келгусида реал ҳаётда қўллашни ўрганишларида алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун ҳам, семинар дарсини қизиқарли, талабаларни фаол қатнашишларини таъминлайдиган методларни қўллаб, ўтиш муҳим аҳамиятга эга. Маърузада одатда баён қилиш етакчи рол ўйнайди. Талабалар маъруза тинглашда пассив роль ўйнайдилар. Семинар дарсида эса талабалар фаол бўлишади. Дарсда турли методларни қўллаб, уларнинг фаоллигини таъминлаш имконияти кенг. Маъруза дарси монолог тарзида баён қилинса, семинар дарси диалог асосида олиб борилади. Одатда, семинар дарсида талабаларнинг билими, ўз устида ишлаш даражаси аниқланади, назорат қилинади. Семинар (лот. seminariym – манба, кўчма маънода мактаб ) – ўқув амалий машғулот шаклларидан бири. Асосан олий ўқув юртларида, илмий тўгарак, анжуманларда қўлланилади. Таълимнинг семинар шакли қадимги Юнон ва Рим мактабларида пайдо бўлган. Кейинчалик Ѓарбий Европа университетларида ривожлантирилган. Бу университетларда семинар талабанинг адабиётлар, манба устида ишлаши вазифасини ўтаган. XX аср бошларидан семинар дарслари талабаларнинг умумий илмий дунёқарашини кенгайтиришда, уларни муайян фан тарихидаги муҳим муаммо ва тадқиқотлар билан таништиришда катта роль ўйнай бошлаган. Семинарнинг асосан уч тури бор: 1. Ўрганилаётган фан ёки курсни чуқур ўрганишга ёрдам берадиган семинар дарслари. 2. Айрим муаммо, асосий ёки муҳим мавзуни ўрганиш учун ўтказиладиган семинарлар. 3. Тадқиқот характеридаги семинарлар. Ўқув жараёнини ташкил этишда семинар дарслари алоҳида ўрин тутади. Семинар ўқув жараёнининг талабалар билимларини мустаҳкамлашни таъминловчи, ижодий қобилиятларини намоён қилувчи шаклидир. Семинар машғулотларининг мақсади талабаларнинг чуқур билим олишини таъминлаш, олган билимни реал ҳаётда қўллашга ўргатишдир. Бунинг учун талаба олган ахборотларини таҳлил қилиш, илмий тадқиқот ўтказиш, таққослаш, хулоса чиқаришни билиши керак. Семинар дарсининг олдига қўйилган бош мақсадга эришиш учун дарс олдига қўйилган қатор вазифаларни амалга ошириш керак. Бу вазифалар семинар дарслари бажарадиган функцияларда ўз ифодасини топади. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling