Тошкент молия институти


§. Семинар дарсига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

2§. Семинар дарсига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш 
( семинар дарси ўтишга доир услубий кўрсатмалар
Семинар дарсига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни қуйидаги намунавий машғулотда 
кўриб чиқамиз. Бу услубий кўрсатма дарс ўтишни режалаштириш ва ўтказишга ёрдам 
беради.
Дарс ўтишни уч асосий қисмга бўлиш мумкин. Булар: 
I. Кириш: 
саломлашиш; 
ўтган дарс мавзуини қисқача такрорлаш; 
янги мавзуни талабаларга ҳавола қилиш; 
дарсда ўтиладиган мавзунинг мақсадини баён қилиш; 
дарсда муҳокама қилинадиган саволлар режасини баён 
қилиш. 
II. Дарс ўтиш: 
мавзуда кўриладиган асосий масалалар, категорияларни баён
қилиш; 
- асосий концепцияларни, масала, муаммоларни тушунтириш, қайтариш билан 
талабалар билимини мустаҳкамлаш; 
ҳаётда уларни қўллаш борасида мисоллар келтириш; 
семинар дарслар, амалий машғулотларда машқлар масалалар, ечиш ва бошқа 
қатор методлар ёрдамида билимни мустаҳкамлаш. 
III. Дарсни якунлаш:
дарсда баён қилинган фикрларни умумлаштириш; 
дарсга хотима ясаб, талабаларни келгусида бажарилиши керак бўлган ишларга 
йўналтириш. 
Намунавий семинар машғулоти 
Мавзу: «ИҚТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР ВА ЖАМИЯТ ЭҲТИЁЖЛАРИ» 
 
Дарснинг мақсади: 
- эҳтиёжлар, нима учун уларнинг таркибига турли жиҳатдан ёндашиш ва гуруҳларга 
бўлишни тушуниб олиш; 

эҳтиёжларни шаклланишида ахборотнинг ролини англаш; 

ресурслар чекланганлиги шароитида чексиз эҳтиёжларни қондириш муаммоси 
иқтисодиётнинг бош муаммоси эканлигини тушуниб етиш; 

танлов ва қарор қабул қилиш муаммоси, қарор қабул қилишнинг муқобил 
вариантлари ва мезонларини ишлаб чиқишни ўрганиш; 

қарор қабул қилиш учун ахборотнинг аҳамияти нақадар катта эканлигини 
англаш; 
эҳтиёжларни қондирилишини ифодалайдиган иқтисодий кўрсаткичларни билиш. 
Мавзу бўйича семинар машғулотига тайёрланиш учун зарур адабиётлар: 
1. Каримов И.А.Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Т.: 
«Ўзбекистон», 1995. 
2. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т.: «Ўзбекистон», 1992й. 
3. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. Т.: «Ўзбекистон», 9том, 
2001й.
4. Каримов И.А. Ислоҳотлар стратегияси – мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини 
юксалтиришдир. // Халқ сўзи, 20февраль, 2003й.


103
5. Каримов И.А. Янги ҳаётни эскича қараш ва ёндашувлар билан қуриб бўлмайди. // 
Ўзбекистон овози, 17февраль, 2005й.
6. Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, 
мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005й. 
7. Каримов И.А. Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил ҳаракат 
қилишимиз лозим. // Халқ сўзи, 2006 йил, 11 февраль. 
8. Макконнелл К., Брю С. Экономикс, гл. 2. М.: «ИнфраМ», 1999й.
9. «Маънавият, илму фан ва иқтисодий билим ёшлар тарбиясига хизмат қилсин» 
мавзусидаги республика илмийамалий конференция материаллари, 2004 йил 25 ноябрь, 
Тошкент, 2004й.
10. Тезисы и доклады международной научнопрактической конференции на тему: 
«Социальноэкономические проблемы переходной экономики» (Опыт, обобщения, 
закономерности). СанктПетербург, 2005й.
11.Тожибоева Д. Иқтисодиёт назарияси. Ўқув қўлланма, Т.: «Ўқитувчи», 2002й.
12. Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р. Экономика, ч.I, гл.1, М.: «Дело», 1999й. 
13. Шодмонов Ш., Алимов Р., Жўраев Т.Иқтисодиёт назарияси. Ўқув қўлланма, Т.: 
«Молия», 2002й.
14. Экономическая теория. Учебник для студентов высших учебных заведений (Колл. авт. 
). Т.: «Шарк», 1999й. 
15. Экономическая теория. Учебник. Под ред. Николаевой И.Н, М.: «Проспект», 1998й. 
16. Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. Тошкент: «Меҳнат», 
1995й.
17. Ўлмасов А., Ваҳобов А. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. Тошкент: «Шарқ», 2006й. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling