Тошкент молия институти
кўргазмали ва тарқатиладиган материал
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
2кўргазмали ва тарқатиладиган материал
Қарор қабул қилиш сеткаси Мезонлар Муқобил вариантлар Қарор қабул килишнинг қадамбақадам модели ёрдамида қандай қарор қабул қилишни ўрганамиз. Ана шу модел асосида қарор қабул қилиш сеткасини чизамиз. Аввал танлов мезонлари ишлаб чиқилиб, сўнгра диққат ана шу мезонларга жавоб берадиган танлов объекти вариантларига қаратилади. Масалан: тадбиркор бозорни ўрганиб, пайпоқ тўқийдиган кичик цех қуришга қарор қилди. Айтайлик, цех қуриш учун жой танлаш керак. Аукционда 10 дан ортиқ участкалар қўйилган бўлиб, улар шаҳарнинг турли ҳудудларида жойлашган. Бунда тадбиркор ана шу ер участкаларини ўзи белгилаган танлов мезонлари асосида таққослайди ва қарор қабул қилади. Агарда танланадиган объект ягона ёки уни олиш учун талабгорларга қараганда таклиф жуда оз бўлса, у ҳолда диққат танлашнинг муқобил вариантларига қаратилади. Масалан, китоб битта, уни ўқишни ҳоҳлаганлар жуда кўп, китобни ҳоҳловчилар ўртасида қандай тақсимлаш мумкин? Бунда танловнинг муқобил вариантларини ишлаб чиқишга аҳамият берамиз. Масалан конкурс, аукцион, мулк эгасининг хоҳиши ва ҳоказолар. Танлаш ва қарор қабул қилиш жараёнлари бирбири билан чамбарчас боғлангани учун уларнинг ҳаммасини осонгина тушуниш имконини берадиган моделлаштирувчи ўйинлардан фойдаланиш мумкин. Қуйидаги моделлаштирувчи ўйинлардан қайси бири ўқитувчи учун мақбул кўринса, шуни танлаши мумкин. Маърузада қўлланилган ўйинни семинар дарсида қўлламаган маъқул. 113 Ресурслар чекланганлиги танлаш ва қарор қабул қилиш заруратини юзага келтиради. 1. «Кўрпангга қараб оёқ узат» моделлаштирувчи ўйини. Бу ўйинда талабалар кичик гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳга шартли «пулига яраша» ўқитувчининг столи устидаги газетажурналлардан танлаб олиш таклиф қилинади. Ҳар бир гуруҳ танлаб бўлгач, талабаларга танловнинг қадамбақадам модели ҳамда танлов мезонлари сеткаси материаллари тарқатилади. Ўқитувчи қарор қабул қилиш сеткасига муқобил вариантларни (бизнинг ўйинимизда газета журналларнинг номларини) талабалар томонидан зарурлигига қараб ёзиб чиқишни, қайси хусусиятларига кўра газетажурналларни танлаш мумкинлигига қараб, мезонларини белгилаш кераклигини кўрсатади. Бунинг учун 10 дақиқа вақт берилади. Айтайлик, сеткани бир кичик гуруҳ қуйидагича тўлдирган бўлсин: Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling