Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Дарсга якун ясаш. Ўқитувчи дарсни якунлар экан, талабаларга «Кимда қандай 
савол бор?» дея мурожаат қилади. Талабаларнинг саволи бўлса, ўқитувчи жавоб беради. 
Сўнгра гуруҳнинг семинар дарсига тайёргарлигини баҳолайди ҳамда энг фаол 
қатнашганларни алоҳида қўрсатиб, улар тўплаган баллни эълон қилади. 
Келгуси семинар дарси «Иқтисодий фаолият ва ишлаб чиқариш» мавзуси бўйича 
бўлиши, дарсга «Семинар машғулотларининг режаси» бўйича тайёрланиб келиш 
топширилади. Бундан ташқари ўтилган дарсни, ўрганилган категорияларни янада 
яхшироқ эслаб қолиш учун тарқатиладиган материал орқали қуйидаги топшириқ 
талабаларга уй вазифаси қилиб берилади. Топшириқни кичик гуруҳлар биргаликда 
бажариши тавсия қилинади. 
7тарқатиладиган материал 
Республикамиздаги 12 вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқариш 
имкониятлари турлича. Сиз тадбиркор сифатида болалар кийим–кечаги тикадиган кичик 
корхона қурмоқчисиз. Уни қайси вилоятга ёки туманга қурган бўлар эдингиз? Сабабини 
изоҳланг. 
Танлов мезонлари: иш ҳақи, юқори малакали кадрлар борйўқлиги, ишчилар малакаси, 
транспорт, алоқа, аҳолининг таркибидаги болаларнинг ҳиссаси, бозор ҳажми, болалар 
кийимкечакларининг нархи ва бошқалар. 
Республика бўйича реал маълумотлардан фойдаланишга ҳаракат қилинг. 
А) топшириқни ҳар бир кичик гуруҳ (45талаба) алоҳида бажаради. 
Б) ҳар бир кичик ўз танлови ва қабул қилган қарорини асослаб беради. 
В) жавоб ёзма бўлиши керак



117
Ўқитувчи келгуси дарсда жавобларни йиғиб олади ва текшириб чиқиб, талабалар 
ишини баҳолайди. 
Умуман олганда семинар дарси турли услублар асосида олиб борилар экан, у 
қизиқарли бўлиб, барча талабаларни фаол қатнашишга, демак дарсга қунт билан 
тайёрланиб келишга ундайди.
 
3§. Семинар дарсини технологик ёндашув асосида ташкил этиш 
 
Семинар дарсини турли методларни қўллаб ташкил этишни кўриб чиқдик. Дарсни 
технологик ёндашув асосида ташкил этиш бу жиҳатдан бир мунча фарқ қилади. Унда 
семинар дарси ўтишнинг технологик харитаси тайёрланиб, барча саволлар муҳокамаси 
қандай тартибда олиб борилиши режалаштирилади. Ўқитувчи ва талабаларнинг қанадай 
вазифаларни бажариши кўрсатилади. Дарснинг мақсади, ўқув фаолиятининг натижаси 
белгиланади. Ўқитишнинг методлари ва ўрганиш техникаси, ўқитиш воситалари 
аниқланади. Мазкур дарсни ўтгунгача талабалар билиши лозим бўлган билим ва 
малакалар кўрсатилади. Ҳар бир саволнинг муҳокамаси қандай тартибда ўтилиши, қандай 
топшириқлар берилиши кўрсатилади. 
Технологик ёндашув асосида семинар дарсига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни, 
технологик харита ишлаб чиқишни «Иқтисодий ресурслар ва жамият эҳтиёжлари» 
мавзусида семинар дарси ўтиш мисолида кўриб чиқамиз. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling