Тошкент молия институти


Асосий таянч тушунча ва атамалар


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Асосий таянч тушунча ва атамалар. 
Семинар, семинар турлари, семинар функциялари, қисқа муддатли ёдда сақлаш, узоқ 
муддатли ёдда сақлаш, такрорлаш, семинар дарсига тайёргарлик, семинар дарси 
технологик харитаси.
Такрорлаш ва мунозара учун саволлар 
1. 
Семинар дарси талабаларнинг билим олишида қандай ўрин тутади? 
2. 
Семинар дарси қандай функцияларни бажаради? 
3. 
Нима сабабдан олинган билимни вақтивақти билан такрорлаб туриш лозим? 
4. 
Семинар дарси муваффақиятли ўтиши учун, сизнингча, нима қилиш керак? 
5. 
Семинар дарси ўтсангиз, қандай мақсадларни кўзлаган бўлар эдингиз?
6. 
Семинар дарсини технологик ёндашув нуқтаи назаридан лойиҳасини ишлаб чиқа 
оласизми?
7. 
Сизнингча, семинар дарсининг қанлай афзалликлари бор? 


130
VII боб. ДАРСЛАРНИ САВОЛЛАР ВА СУҲБАТ АСОСИДА ОЛИБ БОРИШ 
1§. Талабаларга мақсадга йўналтирилган саволлар асосида дарс ўтишнинг тутган 
ўрни 
Дарс ўтишда энг кўп қўлланиладиган методлардан бири дарсни талабалар диққати, 
фикрини жамловчи, қўйилган мақсадни амалга оширишга қаратилган саволлар асосида 
олиб боришдир. 
Иқтиcодий фанлар бўйича семинар дарсларида атрофлича суҳбат ёки аниқ мақсадга 
йўналтирилган саволжавоб асосида дарс ўтиш кенг қўлланилади.
Таҳлилий фикрлаш савол қўйишдан бошланади, муаммо саволлар орқали 
ечилади. Шунинг учун дарс жараёнида савол орқали талабаларда ўз фикрини асослаш 
кўникмасини ҳосил қилиш катта аҳамиятга эга.
Ўқув режаси бўйича саволжавоблар ёрдамида талабалар ўқув жараёнига жалб 
этилади. Шу йўл билан талабаларда фикр–мулоҳаза юритиш, ўз фикрини изоҳлашга 
иштиёқ уйғотилади. Чунки, талабалар бир томондан саволларга жавоб беришади, иккинчи 
томондан эса, ўзлари савол бериш имкониятига эга бўладилар.
Таълим бериш ва ўқитиш, ўқитувчи билан талабалар ўртасидаги суҳбат тарзида ҳам 
кечади. Саволни тўғри беришнинг ўзи фикрлай билишдан далолат беради. Шунинг учун 
дарсда фақатгина ўқитувчи эмас, балки талабалар ҳам бирбирларига савол билан 
мурожаат қилишлари, айниқса, кичик гуруҳларга бўлиниб дарс ўтганда ўзаро фикрлашиш 
муҳим аҳамият касб этади. Агар талаба савол беришни ўрганмаса, ўзининг билими 
саёзлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Биз савол тузиб, унда ўз фикримизни 
ифодалашимиз туфайли бошқаларни ҳам ўйлашга, ўрганишга ундаймиз.
Ўқитувчининг саволи талабаларни фанни ўрганишда бошқариш воситаси бўлиб хизмат 
қилади. Айнан саволлар, уларнинг моҳияти ва вазиятга кўра қўллаш, талабаларни таҳлилий 
фикрлаш қобилиятларини ривожлантириши мумкин.
Бундай метод асосида дарс ўтганда талабалар сони 2530 нафардан ошмагани маъқул.
Талабалар иложи борича бирбирига нисбатан юзмаюз ўтиргани маъқул. Энг мақбул 
ҳолат «П» шаклида жойлаштиришдир, лекин ҳамма вақт ҳам бундай шаклда дарс ўтказиб 
бўлмайди. Сабаби, аудиторияда бунга имконият йўқ. Кўпгина илғор педагогларнинг 
фикрича, столларни «арча» шаклида жойлаштирган маъқул. Яъни, ҳар бир талаба 
ўқитувчига нисбатан ярим бурилишда жойлашади. Саволжавоб, давра суҳбати тарзида 
дарс ўтилганда столларни ярим доира шаклида жойлаштириш мумкин. 
Талабаларни жойлаштириш: 
Ҳ
амм
а вақт ҳам аудитория талабга жавоб берадиган даражада бўлмаслиги мумкин. У ҳолда 
имкониятга, талабалар жойлашишини дарс ўтишда қўлланиладиган методга кўра, 
таъминлашга ҳаракат қилинади. 
Ўқитувчи талабаларда шундай қизиқиш уйғотиши керакки, унинг раҳбарлигида ўқув 
материали бутун гуруҳ томонидан биргаликда ўрганилиши, муҳокама қилиниши, ишлаб 
чиқилиши керак.


131
Дарс муваффақиятли ўтиши учун ўқитувчи томонидан аудиторияда ижобий 
атмосфера яратилиши муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир талаба ўз фикрини, туғилган 
саволларни бемалол айта олиши ҳамда дарсда қўйилган мақсадга эришиш учун фаол 
қатнашиши керак.
Ўқитувчи эса саволлар ёрдамида бутун гуруҳга бир хилда таъсир қилишга, қўйилган 
саволларга, муаммоларга ҳеч бўлмаганда қониқарли жавоб олишга ҳаракат қилиши керак. 
Ўқув режаси бўйича хилмахил саволлар орқали талабалар билан атрофлича суҳбат 
ўтказиш ўқитувчидан чуқур, махсус билим, охирги янгиликлар, ўзгаришлардан хабардор 
бўлишни талаб қилади. Чунки ўқитувчи талабанинг ҳар қандай саволига жавоб беришга 
тайёр бўлиши керак. Ўқитувчи дарс жараёнида нафақат талаба билан ҳамкорликка тайёр 
туриши, балки ҳамкорлик қилиши керак. Шундагина дарс беришдан қўйилган мақсадга 
изчиллик билан эришилади.
Мақсад эса қуйидагилар
1. Белгиланган вақт давомида ўқув материалларини ўрганиш ва хотирада сақлаб 
қолиш. 
2. Босқичмабосқич мантиқий фикр юритишга ўрганиш. 
3. Ўқишдаги оралиқ мақсадларга эришиш (масалан, ўртоғининг фикрини таҳлил 
қилиб, танқидий ўрганиш).

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling