Тошкент молия институти


* Аниқ мақсадга қаратилган савол бериш керак


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

* Аниқ мақсадга қаратилган савол бериш керак. Маълум нарсалар ҳақида савол 
бериш зерикарлидир. Талабалар фикр юритишини зарур йўналишга солиб, унчалик керак 
бўлмаган масалаларга эътибор бериш, атрофда айланиш, четга чикишдан қочиш керак. 
Ҳаддан ташқари узун саволлар дарсни мақсадидан четга чиқиб кетишга олиб келса
ҳаддан ташқари қисқа савол эса, «фикр юритиш» учун кам «жой» қолдиради. 
Тушундингизми, деган савол кўпинча жавобсиз қолади. Шунинг учун яхшиси аниқ 
назорат шаклида савол берган маъқул. Битта сўроқ гапдаги бир неча саволлар талабаларни 
чалкаштиради. Шунинг учун саволни оддий, тушунарли қилиб тузиш керак. 
* Саволларни хотиржам тарзда бериш керак. Чунки бундай савол тушунишни 
осонлаштиради. Саволдан кейин фикр юритиш, жавобни шакллантириш учун маълум 
муддат қолдириш керак. Ҳар доим савол билан жавоб бериш ўртасидаги муддат савол 
берувчига ҳам, жавоб берувчига ҳам нисбатан узоқ давом этганга ўхшаб кўринади. 
Шунинг учун шошилмаслик керак. Аудиториядаги самимий муҳит унга талабаларни 
дарсга фаол қатнашишларига ёрдам беради ва дарсни муваффаққиятли ўтишини 
таъминлайди. Вақтивақти билан ўқитувчи ўзининг савол қўйиш техникаси, мазмунини 
текшириб туриши керак.


133
Гуруҳни жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтганда аввал саволга жавоб 
ўйланиши ва муҳокама қилиниши керак. Сўнгра аудиторияда муҳокама қилиш 
бошланади. Ўқитувчи билдирилган фикрни асослаш ёки мустаҳкамлаш учун қўшимча 
саволлар беради: «Нима сабабдан?», «Сиз шу фикрга қўшиласизми?», «Мисол 
келтирингчи?», «Ўртоғингиз билдирган фикр тўғрими?», «Ўзингизнинг хулосангизни 
айтингчи?» тарздаги саволлар билан кичик гуруҳларни бир бирларига мурожаат қилишга 
йўналтирилади.
Ўз фикрини баён қилаётган талабага: «айтингчи, сиз ёки гуруҳингиз берилган 
саволга ана шундай жавоб беришига нима сабабдан қарор қилдингиз?» деб мурожаат 
қилиб, жавобни эшитгач, аудиторияга «бошқалар ҳам шу фикрдами, уни нотўғри деб 
ҳисобловчилар, марҳамат ўз фикрингизни билдиринг» деб, талабалар фикрини аниқлаш 
мумкин.
Агар тўғри жавоб ягона бўлмаса, ўқитувчи «қани, ўйлаб кўрингларчи, яна қандай 
муқобил жавоблар бўлиши мумкин?» деган саволни ташлаши мумкин.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling