Улар қуйидагилар:
Афзалликлари:
1.
Дарсда қўйилган мақсадни амалга оширишни бевосита назорат қилиш имкони
катталиги.
2.
Талабаларнинг дарсда қатнашишларини турли саволлар билан фаоллаштириш.
3.
Ҳар бир талабага савол билан мурожаат қилиш орқали, дарсда фаол
қатнашишни таъминлаш кўрсаткичини ошириш.
4.
Биргаликда ишлаш, саволни муҳокама қилиш жараёнида гуруҳни бошқаришни
практикада қўллаш.
Камчиликлари:
1.
Талабаларнинг сони чеклангани, 2530 тадан ошмаслиги.
2.
Ўқитувчидан кўп куч, асаб, маҳорат талаб қилади.
3.
Саволлар муҳокамаси кўп вақт талаб қилади.
4.
Талабалардан маълум даражада билим, тушунча бўлишини талаб қилади.
Гуруҳдаги талабалар янгиликларни, ўзгаришларни билиши,дарсга пухта тайёрланиб
келишлари керак. Бўлмаса дарсга қўйилган мақсадга эришиб бўлмайди.
Жавобларни қандай баҳолаш керак?
1. Ҳар бир жавобга мувофиқ равишда баҳо бериш керак. Жавоб берган ҳам, бошқа
талабалар ҳам жавобнинг тўғри ёки нотўғрилигини билиши керак. Тўғри жавобни айрим
пайтда қайтариш зарур бўлади, айрим пайтда сўзмасўз қайтариш ортиқча.
2. Тўғри жавобни эътироф этиш. Жавоб тўғрилиги эътироф этилар экан, доимо бир
хилда «тўғри», «жуда яхши» деган сўзларни такрорламасликка ҳаракат қилиш керак.
3. Жавоб йўқ. Талаба саволга жавоб бера олмаса, бошқа савол бериб кўриш керак.
Ўқитувчи бундай пайтда сабртоқатли бўлиши керак. Агарда кейинги саволга ҳам жавоб
бўлмаса, бошқа талабага мурожаат қилиш керак.
4. Жавоб етарли эмас. Талаба берган жавоб етарлича тўғри бўлмаса, жавобнинг
тўғри қисмини ҳисобга олган ҳолда эсга солувчи, йўлловчи саволлар бериш керак.
5. Берилган жавоб нотўғри. Нотўғри берилган жавобни ойдинлаштириш, уни
бошқачароқ тарзда қўйиш ёки аудиторияга ҳамма шунақа фикрдами? Келинглар, бир
ўйлаб кўрайлик дея мурожаат қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |