Тошкент молия институти


Саволлар қуйидагича бўлиши мумкин


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Саволлар қуйидагича бўлиши мумкин:
Савол: 
Менинг иш ҳақим ошса менга яхши. Агарда барча тармоқларда ишлаётган 
кишиларнинг иш ҳақини оширишга эришсалар бу бутун мамлакат иқтисодиёти учун 
яхшими?
Жавоб:
Мамлакат миқёсида иш ҳақининг меҳнат унумдорлигига нисбатан ошиши 
инфляцияга олиб келади (чунки иш ҳақи асоссиз ўсганда реал даромадлар пасаяди). 
 Савол:
 
«Молсизликдан қашшоқ бўлсанг ҳам, ақлдан бой бўлишга ҳаракат қил, чунки мол 
билан бой бўлгандан, ақлий томондан бой бўлган яхшироқдир: ақл билан мол тўпласа 
бўлади, аммо мол билан ақл тўплаб бўлмайди. Жоҳил тезда камбағаллашади, аммо 
билгилким, ақл бир қимматбаҳо нарсаки, уни ўғри олиб кета олмас, ўтда ёнмас, сувда 
оқмас». Бу кимнинг ўгити ва қаерда ёзилган?
Жавоб:
Бу ҳикмат XI асрда яшаб ўтган Кайковуснинг ўғлига бағишлаб ёзган тарихий асари 
«Қобуснома»да баён қилинган. («Қобуснома», Т.: «Ўқитувчи», 1973, 29бет. )
Савол: 
Агар бир фирма эгаси ўз ишчилари иш ҳақини пасайтирса, унинг харажатлари ҳам 
камаяди бу унинг учун яхши. Агар ҳамма тадбиркорлар шундай қилишса бу мамлакат 
миқёсида ҳамма тадбиркорлар учун яхшими? 
Жавоб: 
Ишлаб чиқарилган товарларни сотилиши қийинлашади, тангликка олиб келади
чунки ишловчиларнинг харид қилиш қобилияти пасаяди.
Савол: 
Мен қонунларимизни ўрганиб чиқиб, солиқ тўламасликни ёки кам тўлаш йўлини 
топдим бу мен учун яхши (даромадим ортди). Ҳамма шунақа йўл топди бу аҳоли учун 
яхшими? 


137
Жавоб:
Бу ҳол давлат бюджети даромадларини кескин камайишига олиб келади, бу эса ўз 
навбатида бюджетдан турли ижтимоий дастурларни, миллий хавфсизликни таъминлашни, 
мудофаа, бошқаришни амалга ошириш имкониятларини кескин пасайтиради.
Бу ўйинни ташкил этиш учун талабаларнинг ўзлари қизиқарли, иқтисодий аҳамиятга 
эга бўлган саволларни тайёрлаб келишлари ёки машҳур кишиларнинг иқтисодиёт 
ҳақидаги фикрларини топиб, савол беришлари мумкин.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling